ҲАҚИҚАТДАН МАЪНАВИЯТ ЮКСАКМИ?

Инсонни асл моҳиятини маънавияти ва маърифати, унинг одоби, аҳлоки ва маданияти белгилайди.

Инсон қудрати унинг билимида, яъни маърифатда, мавқеси унинг маданиятида, амалнинг натижаси эса, мафкурада ўз ифодасини топади.

Чирой ярим бахт, дейишади катталар. Чирой қанчалик табиий бўлса, шунчалак  фусункор, инсонни ўзига жалб қилувчи бўлади.

Чирой факат қизлару аёлларимизга эмас, балки йигиту эркакларимизга ҳам ўз навбатида ҳос нарса.

Ҳозир барча ўқув юрти, давлат ташкилотлари ва муассасаларида маърифат ва маънавият бўйича масъул шахслар бор. Уларнинг деярли барчаси ўзи фаолият юритаётган ташкилот ва муассасада бошлиқ ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Масалан, ҳар бир тарбия муассасасида боғча, мактаб, коллеж ва лицейларда маънавият ва маърифат бўйича директор ўринбосарлари мавжуд.

Уларни ўзи бундай олиб қаралганда маърифат ва маънавиятдан йироқ инсонлар.Улар бугунги кун маданияти тўғрисида тўлиқ тушунчага эга эмаслар.

Шунинг учун улар фаолият олиб бораётган тарбия ва ўқув масканларида ёшларда урбанизацион ривожланиш бузилган ҳолда илгарилаб кетяпди.

Ўқувчи дарс вақтида «Одноклассник» сайтида ўтиради, чунки ўз навбатида устози ҳам дарс ўтиш ўрнига шу сайтда ўтириб ўқувчилари билан сайтдаги маълумотларни муҳокама қилади.

Кўп мактабларда тўғри, “уяли телефон тутиш ўқувчилар учун таъқиқланади”, деб ёзиб қўйилган. Лекин, бу кўр-кўрона бир томондан, иккинчи томондан бу таъқиқни ўқувчиларга тўғри тушунтирилмаётганликдадир.

Ўқувчилар мобил телефонларида маънавий бузуқ қўшиқлар, (Диёр исмли қўшиқчи, «Уммон» гуруҳига нисбатан айтган сўкиниш ва ҳақоратга тўла қўшиғи, Субҳон исмли қўшиқчини фаҳшга тўла айтилган қўшиқлари). Бу қўшиқларни кўпрок ўғил болалар эшитади. Қизлар эса, тўпланишиб олиб, фаҳшга тўла видео-роликларни ўз телефонларида кўришади.

Мактаб ўқувчилари орасида туғиб қўйиш ҳолатлари учраб турибди. Коллеж қизларида бундан ҳам кўпроқ.

Бу маърифат ва маънавият бўйича масъул шахслар қаерга қарашябди экан?!

Маърифат ва маънавиятни таъқиқдан эмас, ҳақиқий, соф одобдан бошлаш керак. Бу одоб биринчи навбатда шу масъул шахсларнинг ўзларида бўлиши керак эмасми?!

Танаффус вақтида ногаҳон мактабга кириб қолсангиз, тўполон қилаётган ўқувчини шу шахслар томонидан сўккан сўзларини эшитсангиз, эсингиз оғиб қолиши ҳеч гап эмас.

Яқинда Андижон шаҳар Халқ таълимига қарашли 31-мактаб 9-синф ўқувчиси тўғиб қўйибди.

Ушбу мақолада олий ўқув юртларидаги талабалар ҳаётига тўхталиб ўтмадим. Сабаб, у ердаги талабалар Конституция бўйича вояга етган ва қилаётган ишларига ўзлари баҳо бериш қобилиятига эгалар. Уларни ўқувчилардан шу билан фарқи бор. Лекин, у масканларда ҳам талабалар ва домлалар ўртасида маънавий бузуқ ишлар авж олиб кетган. Вақти келганда улар ҳақида ҳам атрофлича тўхталаб ўтармиз…

Маҳаллалардаги маслаҳатчилар, хотин-қизлар кенгаши фаоллари, вояга етмаганлар билан шуғулланадиган масъул шахслар қаерга қарашябди?

Улар кийимга эмас (бирини рўмолли деб танқид қилишса, иккинчисини калта, очиқ кияди, деб танқид қилишади) балки маънавий ички дунёси қанчалик кенглиги ва торлигига қараб баҳо беришлари керак. Инсоннинг ички дунёси ўз навбатида илму маърифат, ақлу фаросат билан ўлчанмайдими?!

Санобар Ғуломова, талаба.

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares