Тошкентдаги АҚШ элчихонаси
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг вафоти муносабати билан баёнот
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади. У Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячилари орасида фавқулодда овозга эга инсон эди.
Бахтиёр ака инсон ҳуқуқлари ҳимоясига беқиёс ҳисса қўшди, бутун мамлакатда кўплаб кишиларни илҳомлантирди, унинг ишлари қалбимизда узоқ йиллар сақланиб қолади.
Марҳумни Худо раҳмат қилсин!




