Ҳамдардлик: Яна бир ОЗОДЛИК куйчисидан айрилдик

Бугун, 4 май эрта тонгида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Жиззах вилоят бўлими раиси Бахтиёр Ҳамронинг 59 ёшида оғир хасталикдан кейин вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, барча яқинларига, касбдошлари ва дўсту биродарларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Инсон ҳақларининг толмас ва енгилмас курашчиси Бахтиёр Ҳамро озодлик ва демократия куйчиси эди.

Бахтиёр Ҳамронинг халқимиз озодлиги ва фаровонлиги йўлида қилган забардаст хизматлари билан бирга, у кишининг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий сақланажак.

Марҳумнинг оҳиратлари обод, жойлари жаннатдан бўлсин! Ўтганларимизни Худо раҳмат қилсин!

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

4 май, 2013 й.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares