Яна бир миллатлараро тўқнашув

Қирғизистон Республикасининг Баткен вилоятидаги Ворух қишлоғининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида қирғиз миллатига мансуб фуқаролар тожик миллатига мансуб кишиларни калтакладилар.

Натижада икки миллат вакиллари ўртасида  жанжал келиб чиқди.

Ўзаро тўқнашув чоғида бир неча кишининг оғир  тан жароҳат олганлиги айтилмоқда.

Ушбу кўнгилсиз  ҳодиса икки республика халқлари ўртасидаги ўзаро зиддиятни янада кескин тус олишига омил бўлиши ҳам мумкин.

Бу ҳудуддаги икки қўшни мамлакат  ер усти ва ер ости бойликларига етарли даражада эга. Қолаверса,  меҳнатсевар халқи билан ҳам машҳур.

Бироқ, афсуски, Қирғизистон ва Тожикистон ўз мамлакатларини ривожланган диёрга айлантириш, эл тинчлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш йўлида  аҳил қўшничилик сиёсатини олиб бориш,  илғор давлатлардан андоза олиш ўрнига,  учинчи қора кучларнинг қутқусига алданиб урушқоқликка ружу қўймоқда.Маълумки, табиий бойликларга макон бу икки ўлканинг бор бойлигига кўз тиккан учинчи томон – ғаламислар гуруҳи икки ўртада уруш оловини алангалатиш ортидан мазкур мамлакатларга суқилиб кириб олиш ва хўжалик ҳукмини ўтказиш илинжида ёнмоқда.

Шунинг ўзигина эмас, ўртада нотинчлик келтириб чиқариш орқали икки қўшни мамлакатларни иқтисодий таназзул тамон етаклашни, боши берк кўчага элтишни иҳтиёр этмоқда.

Ойша РАҲМОН қизи

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Ўзбекистон бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares