Халқаро меҳнат ташкилоти тарқатган «Бандликнинг глобал тенденциялари-2013» ҳужжатида келтирилган ушбу рақам келгуси йилларда ҳам ошиши мумкин экан.
Ўтган бир йилнинг ўзида бу рақам 4 миллион кишига кўпайган. Рақамларнинг 75 фоизи ривожланмаган давлатлар ҳисобига тўғри келмоқда.
Жанубий-Шарқий Осиё ва Африка давлатлари бу борада етакчи ҳисобланади.
Бироқ иш ўринларга эга кишилар ҳам тўкинликда умргузорлик қилишмоқда, деб ҳам бўлмас экан.
Маълумотларга кўра, 870 миллион нафарга яқин ишчи-ходимларнинг бир кунлик даромади 2 доллорни ҳам ташкил этмаслиги маълум бўлди.
Пировардида, дунё миқиёсида 400 миллион киши камбағалликда кун кечиришга мажбур бўлмоқда.Салима РУСТАМОВА
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати
Ўзбекистон бўлими фаоли