Гиёҳвандлик балоси чегара билмайди

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тарқатган маьлумотларига қараганда рўйхатга олинган гиёҳванд моддалар истеьмол қилувчиларнинг сони  салкам 8 мингтага етган.

Уларнинг 300 нафарга яқини аёллардир. Гиёҳвандликка чалинган беморлар сони ортиб бормоқда.

Шунингдек, ОИТС вирусига чалинган беморлар сони эса 4,5 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Бу хасталик ва гиёҳвандлик моддаларини чегара ҳудудидаги қишлоқларга ўтказишга ҳаракат қилишаётгани ўта хатарлидир.

 

Ўз халқини заҳарлагани етмаганидек, бизнинг халқимизни ҳам ана шу тузалмас касаллик билан оғриши учун чегаранинг айланма йўллари билан Ўзбекистон ичкарисига гиёхванд моддалар олиб киришга уринган ҳолатлари қайд этилмоқда.

Бу ҳатти-ҳаракатлар икки мамлакат алоқаларига жиддий зарар етказмоқда.

Халқлар ўртасида иттифоқлик йўқолса, тинчликка путур етади.

Акмал НУР

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Фарғона вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares