
Менинг сизга жуда-жуда ҳавасим келади, Малоҳат! Сиз – жасоратли, покдил, ҳалол, камтар, сўзи билан иши бир аёлсиз! Сиз – чин маънодаги Ўзбекистон Қаҳрамонисиз! Бор бўлинг, омон бўлинг!
Шингилгина юрак сўзларимнинг давоми – шеърда:
Руҳсори гул, малоҳати зиёда,
Сўзлари дур, фасоҳати зиёда…
Мен бу янглиғ тўкисликни кўрдим кам,
Яна унинг жасорати зиёда.
Юракларнинг жўшқини бу шалола!
Адолатнинг тошқини бу шалола!
Толиқишлар ёстиғига бош қўйган
Гулчеҳранинг таскини бу шалола!
Гулчеҳра НУРИЛЛОҲ
11.08.2012 – 29.04.2013.




