Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш сурати ўсган бўлса, нега машина ололмаймиз?

“GM Uzbekistan” нинг Асакадаги автозаводида машина ишлаб чиқариш ҳажми ўсганлиги иддао қилинмоқда.

Нима эмиш, гуёки, 2013 йилнинг илк тўрт ойи давомида 45 мингдан зиёд автомобил ишлаб чиқарилган. Биргина Nexia автоуловининг ўзидан  нақд 12 889 та “тойчоқ терилганмиш”!

Бироқ, айни дамда Ўзбекистон аҳолиси ушбу рақамлар амалда эмас, қоғозлардагина мавжуд бўлса керак,  деган фикрга келаётир.

Ҳақиқатдан ҳам 12 889 сонларига шубҳа бор.

Аҳолининг бунингдек гумонга боришларига Ўзбекистон фуқароларининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган автоулов харид қилишлари учун автосалонларда ойлаб эмас, йиллаб навбат кутиб қолишлари каби ҳунук ҳолатлар сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатсиз Nexia машинасини харид қилишнинг “шапка”си айни дамда 2 000 АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ҳукумат машина бозоридаги таъмагирликка барҳам беришга ҳарчанд уринмасин, мавжуд муаммони бартараф этишга ожизлигича қолмоқда.

Мамлакатда машина ишлаб чиқариш суръати ўсгани сайин, уни навбатсиз харид қилишга қаратилган “пора” ҳажми ҳам жадаллик билан кўтарилиб бормоқда.“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares