Абдуқодир Саттаров: Табрик

Ассалому-алайкум ҳурматли ака-укалар,  опа-сингиллар,  дўсту-биродорлар! Меҳнат ҳаёт қонуни эканини болалигиданоқ билиб олган, нон пешона тери билан  ундирилишини ёшлигиданоқ тушинган одам жасоратга қодирдир. Чунки,  зарур кун ва соатда у жасорат кўрсатишга ўзида ирода  ҳам ва бунга  куч ҳам топа олади. Шундай экан мен барчангизни  кириб келаётган 1-Май Халқаро Меҳнаткашларнинг байрами ила муборакбод этаман!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинч-тотувлик тилаш билан бирга барча туғулажак фарзандларимиз ҳар томонлама камол топишини истайман!

Сизларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,

Абдуқодир Саттаров

Жахон мехнаткашларин  бирдамлик  куни –биринчи Май,

Бир-бирига ҳамкору,ҳамдамлик куни –биринчи Май!

Уларнинг мақсадлари,орзу,умидлари бир,

Дунёда тинчлик бўлсин, ёрдамлик куни-биринчи Май!

 

Фақат Биринчи Майдан умидвор эмаслар,

Ҳар доимо, ҳар куни ҳар дамлик куни-бу Май!

Озодлик ,тарақиёт инсоният тилаги,

Мана шулар кифоя,хуррамлик куни-бу Май!

Ҳар миллату элатнинг тантаналари бисёр,

Лек дунёда ягона,байрамлик куни-бу Май!

Наврўзи олам билан Майнинг нуфузи бошқа,

Яшариш ва яшнатиш ,кўркамлик куни-бу Май !

Қодирий байрамларнинг шайдоси ва адоси,

Дунёда энг ягона ўктимлик куни –бу Май !

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares