Бизнинг Ўзбекистон, шу жумладан, Хоразм жаҳон киночиларининг ҳам нигоҳини ўзига жалб этмоқда. Шу йилнинг 8-22 апрель кунлари 4 кишидан иборат Италия журналистлари мамлакатимизда «Ўзбекистон: тараккиёт чорраҳаси» (Узбекистан: перекрестек цивилизации) илмий бадиий фильмини суратга олиш ишларини амалга оширдилар.
Мазкур киночи журналистлар делегациясига «AQ International» компанияси раҳбари Сальваторе Качёла бошчилик қилди.
Делегация 11-12 апрель кунлари қадимий Хива шаҳри, хусусан, Ичанқалъа музей-қўриқхонасида бўлиб, ўзбек туризми ривожида муҳим роль ўйнаётган қадимий обидаларни ва тараққиётга тагзамин бўлаётган ҳусусиятларини тасвирга олишди.
Кино олувчилар тасвирни аввало, Қорақалпоғистон Республикасидан бошлаганлар, кейин Хоразмда суратга олишни давом эттириб, сўнгра Бухоро вилоятига ўтганлар. Тасвирлар занжири шу зайлда давом этавериши мўлжалланган.
Суратга олиш ишлари республиканинг тарихий шаҳарлари ҳисобланмиш Хива, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларида ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги архитектура мажмуаларида ҳам лавхалар олинган. Лойиҳа раҳбарининг билдиришича, Орол бўйи ҳудудларида, Мўйноқдаги кемалар қабристонида қўшимча равишда «Кўзингизни очинг» яъни, “Открой глаза” номли ҳужжатли фильм ҳам ишланган Ушбу илмий бадиий фильмлар тайёрлангач, улар барча Евроиттифок давлатларида намойиш этилиши кутилмоқда.Бахтиёр МАҲМУДОВ,
журналист



