'Бирдамлик' Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевга савол беринг

Би-би-си меҳмони куни-кеча АҚШда ғайритабиий норозилик акциясини ташкиллаштирган «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев.

Бу акцияда бир неча оғир юк ташиш автомобилининг усти Президент Ислом Каримов сиёсатига қарши ёзувлар ва фотосуратлар билан қопланди ва Американинг йирик магистрал йўллари бўйлаб бир  ярим кун йўл босилди.

Вашингтондаги Ўзбекистон элчилиги биноси олдида ташкил қилинган ушбу акция «Бирдамлик» ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг отаси 71 ёшли Ҳасан ота Чориевнинг Қашқадарё вилоятида ҳибсга олинишига қарши норозилик амалиёти бўлди.

Баҳодир Чориевга кўра, ўзининг сиёсий фаолияти туфайли Ўзбек расмийлари кекса отасини жинсий тажовузда айбламоқдалар.

Баҳодир Чориев «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракатини 2004 йил Тошкентда ташкил қилган.

Баҳодир Чориевга кўра, ҳаракатнинг мақсади тинч ва нозўравон усул билан Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар ўтқазишда кўмаклашиш.

У Ўзбекистондаги ҳозирги сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, албатта «рангли инқилоб» бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

 

Баҳодир Чориев Ўзбекистондаги режимни қон тўкмасдан, тинч ва нозўравонлик йўллари билан ўзгартириш керак, деб ҳисоблайди.

Баҳодир Чориев «рангли инқилоблар» бўйича мутахассис.

У жаҳондаги «рангли инқилоблар»нинг отаси деб кўриладиган, Ҳарвард университети профессори Жин Шарп ва АҚШ армияси истиҳборотининг истеъфодаги полковниги, Вьетнам уруши фахрийси Роберт Ҳелвиларнинг рангли инқилобларни ташкиллаштириш бўйича китобларини инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилдирган.

Баҳодир Чориев фикрича, Ўзбекистондаги мавжуд режимни қон тўкмасдан, инсоний талофатларсиз, тинч ва нозўравонлик йўллари билан ўзгартириш мумкин.

Би-би-си меҳмони Баҳодир Чориевга саволларингизни саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги «Дараклар» дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

 

 

Изоҳлар

Биринчи бўлиб изоҳ қолдиринг

Sign inwith your BBC iD, or Register to comment or rate comments.

Кириш ёки рўйхатдан ўтиш изоҳ қолдириш ёки бошқа изоҳларни тавсия қилиш.

Барча изоҳлар аввалдан модерациялаштирилган ва улар Форум қоидаларига бўйсуниши шарт .

Cиз тизимга кирмасдан изоҳ қолдиришингиз мумкин.

 

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2013/07/130701_talking_point_bahodir_choriyev.shtml

Copyright © 2018 Birdamlik.Info