Маьлумки, бугунги замонда давлатлар ўртасидаги ҳар қандай трансчегаравий масалаларни ўзаро ҳамжиҳатликда ечиш долзарб масаладир.
Аммо, Тожикистон ва Қирғизистон республикаларида бу масалада ҳамжихатлик етишмаслиги оқибатида уларга қўшни давлатларнинг халқлари ҳам хатарда қолмоқда.
Роғун электр станциясининг қурилиши фикримизнинг исботидир. Бугун ўзида музликларни, улкан айсбергларни жамлаган Инилчек кўли ҳам Ўрта Осиё давлатлари учун хавфлидир.
Ушбу кўлнинг музликлари эриши натижасида сув хавзалари ва қишлоқ хўжалиги зарарланиши, табиий офатлар юз бериши мумкин.
Бунинг олдини олиш учун эса Қирғизистон, Тожикистон мамлакатлари бир-бирлари билан ҳамкорлик йўлларини қидириши даркор.
Шунда ҳудудларнинг хавфсизлиги таьминланади. Табиий офаларнинг олди олинади. Сув тошқини балосидан халқлар қутилади.
Ойша РАҲМОН қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоли



