Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь қирғинида жабр кўрган ўшликларнинг ёндирилган уйлари қайта таъмирланганлиги ва бу борада, айни дамда ҳеч қандай муаммо йўқлигини Қирғизистон ҳукумати, ҳусусан, Ўш шаҳри расмийлари бот-бот такрор айтадилар ва ўз Ҳисоботларида катта рақамларни қайд этадилар.
Аслида эса, қирғиндан мана 3 йилдан зиёд вақт ўтишига қарамай, Ўшдаги муаммолар ҳануз тўла тарзда ўз ечимини топмаган.
Жумладан, жабрланганларнинг яшаш жойлари билан тўла таъминланмаганлиги ҳам Сиз кўриб турган шу тасвирларда ўз исботини топган.
Мазкур фото-лавҳаларни Ўшдаги ҳамкоримиз бугун таҳририятмизга йўллаган.
Таҳририят








