Амалдаги лотин алифбосининг янги лойиҳаси

 

( таклиф)

Тил инсонларнинг энг муҳим алоқа воситаси, дейишади. Одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш ва мавжуд алоқанинг мунтазамлигини таъминлаш эҳтиёжи ўлароқ ёзув – сўз ва гапларнинг қоғоздаги инъикоси  вужудга келган.

 

Замонлар оша инсониятнинг ёзувга бўлган талаб ва эҳтиёжи ортса ортики, камайган эмас. Ҳато техника асри бўлган давримизда ҳам фикрларимизнинг қоғоздаги ифодаси улароқ – ёзувга бўлган зарурат заррача сусаймади, сусаймайди ҳам. Шу маънода ёзув инсоният фикри, дунёқарашини ёритувчи машъаладек бир гап.

 

Модомики, замонлар оша ёзувга бўлган талаб тобора ортиб борар экан, ҳар бир миллат, ҳар бир  элат ўз алифбоси, унинг қулайликлари  ҳақида ўйлаши, бош қотириши лозим ва бу табиий ҳол деб биламан.

 

Мен ижодкор ҳам, филолог ёки ўзбек тили бўйича мутахасис ҳам эмасман. Бироқ  жамиятимиздаги турфа касб эгалари истайдими йўқми, ҳаётда ўз ўрини топиш, атрофдагилар билан мулоқотга кириши учун деярли ҳар куни ёзувга, алифбомизга мурожжат этишга мажбур. Бундай мажбуриятдан, табиийки, мен ҳам мустасно эмасман.

 

Шахсан ўзим  ҳам кундалик ҳаётимда  ҳамма қатори ёзув ва ўқиш ишлари билан машғул бўлишимга тўғри келади.  Ёзув ва ўқишга алоқадор асосий юмушимларимни асосан  интернет тармоғи воситасида амалга ошираман.

 

Менимча, орамизда компьютер кўмагида ёзув ва ўқиш билан кунда, кунаро рўпару келиш  замондошларимизнинг кундалик эҳтиёжига, ҳаёт тарзига айланган.

 

2005 йилдан буён АҚШда яшаб келётган бир фуқаро сифатида ўқиш ва ёзишга бўлган эҳтиёжим туфайли  компьютер клавиатурасига мурожат қилишга мажбурман.

 

Аваллари компьютеримдаги клавиш ҳарфлари устига қўлбола ўзбек крилл ҳарфларини ўрнатгандим. Кейинчалик тайёр ҳарфларни сотиб олиб ўрнатишга тўғри кетлди. Шундай бўлишига қарамасдан асосан кўпроқ  лотин ҳарфларидан фойдаланишга мажбур бўламан. Дўтлар билан ёзишмаларим аксарият ҳолларда лотин имлосида амалга оширилади.

 

Очиғини айтишим керак, эҳтимол тил соҳасида мутахассис бўлмаганлигим боисдир,  алифбомиздаги   У ва Ў ҳарфларини қўллашда анчайин хатоликларга йўл қўяман.  Х ва Ҳ ҳарфларга мурожаат қилганимда ёзувдаги имло хатоларим сони янада салмоқлироқ бўлади. Ўйлашимча, Ў, Ҳ ҳарфларини ўз ўрнида қўллаш билан боғлиқ мендаги ёзув борасидаги мавжуд камчилик аксарият кишиларда ҳам кўп кузатилади.  Адашмасам,  ҳатто айрим  ўзбек тили мутахасислари ҳам бехато ёзиш қусуридан мустасно эмас. Аксарият ҳолларда бунга ўзим гувоҳ бўлганман.

 

Тарихдан маълумки, 1929 йилдан то 1940 йилга қадар мамлакатимиз аҳолиси эски Лотин алифбосидан фойдаланишган.

 

Дунё бўйлаб интернет олами якка ҳукмронлика интилиётган айни бир дамда мазкур соҳа тармоғидан    фойдаланувчи асосий таркиби лотин алифбоси элементларидан ташкил топган инглиз тили имлосининг ўрни жуда каттадир.

 

Глобал дунёда иқтисод, сиёсат ва бошқа соҳаларда асосан инглиз тилидан фойдаланилиши ҳеч кимга сир эмас. Бас шундай экан,  ўзбек лотин алифбосини ҳам инглиз тили ҳарфларига мослаштириш давр талаби деб ҳисоблайман. Зеро бу мослашув  ўзоро алоқларнинг ривожи учун ҳам ката самара берган бўлар эди деган фикрдаман.

 

Маълумки, ҳозирги вақтда ўзбек тилимизни ўрганувчи ва унга қизиқувчилар сони кенгаймоқда. Бу қувончли ҳол, албатта. Келажакда дунё харитасида Ўзбекистон диёрининг  ўрни ҳам юксалиши  кутилмоқда. Демак  бизнинг ўзбек тилмизга қизиқувчилар ва ўрганувчилар сони келажакда кескин ортиши мумкин.

 

Бироқ, назаримда, ҳозир амалга киритилган лотин алифбомиз айрим камчиликлардан ҳоли эмас. Менинг фикру ожизимча,  ҳозирги замон техника, технолигия, иқтисод каби муҳим   соҳалар ривожи талабларидан келиб чиққан ва дунё тараққиётига асосланган ҳолда  лотин алифбомизни ҳам омма учун янада сода ва тушунарли шаклга келтириш, бир сўз билан айтганда,  айрим ўзгартиришлар киритиш керак деб ҳисоблайман.

 

Гарчи мутахассислигим тил соҳаси бўлмаса-да, амалдаги лотин алифбомизни ҳамма учун қулай ва содда шаклга келтириш борасида анчадан буён бош қотириб келардим. Адашмасам, лотин алифбосига айрим ўзгартиришлар киритиш борасидаги таклифлар вариантим онгимда пишиб етилгандек.

 

Бугун мен лотин алифбомизга алоқадор бўлган айрим фикрларимни, таклиф ва мулоҳазаларимни кўпнинг, омманинг муҳокамасига ташлаш истагидаман.

 

Умид қиламанки,  ушбу таклиф вариантим ўзбек тилининг жонкуяр олимлари, филолог – мутахасисларини бефарқ қолдирмайди.

 

 

O’zbek Kril alifbosiHozirgi Lotin alifbosiMen taklif qilayotgan lotin alifbosi
АаAaAa
БбBbBb
ДдDdDd
ЕеEeEe
ФфFfFf
ГгGgGg
ҲҳHhHh
ИиIiIi
ЖжJjJj
КкKkKk
ЛлLlLl
МмMmMm
НнNnNn
ОоOoOo
ПпPpPp
ҚқQqQq

 

РрRrRr
СсSsSs
ТтTtTt
УуUuUu
ВвVvVv
ХхXxH’h’
ЙйYyYy
ЗзZzZz

 

ЎўO’o’U’u’
ҒғG’g’G’g’
ШшSh shSh sh
ЧчCh chCh ch
— —Ng ng— —
Цц— —Cc
Ёё—  —    yoki Yo yo— —  yoki Yo yo
Ээ— —     yoki E e— — yoki Ei  ei

 

Юю— —     yoki Yu yu— —  yoki Yu yu
Яя— —     yoki Ya ya— —  Yoki Ya ya
Ъъ— —     yoki ‘— —   yoki  _’
Ьь— —— —

 

 

 

 

Азиз дўстлар,  фикр ва мулоҳазларингиз биз учун ниҳоятда муҳим ва  қадрли. Шундай экан, муносабатларингизни кутиб қоламиз.

 

 

Баҳодир Чориев

“Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракатининг етакчиси

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares