Жиноятга қўл ўрган кишининг ўйи: “Яхшиям аминистия деган гап бор экан-а!"

 

Яхшиям аминистия деган гап бор Ўн йил мобайнида  ДТ Халк банки Сирдарё вилоят филиали Амалиёт бўлими Касса амалиётлари чиқим кассири лавозимида ишлаб келаётган Махкамова  Феруза Махкамовна хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян хизмат кўрсатиши эвазига товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб килиш жиноятини содир этган. Шунингдек, “2013 йил 11 октябрь куни фукаро Ж.Ғаиповни (ҳозир қамоқдан озод этилди) аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖваЖДЛКҚ Департаменти Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, 21.05.2013 йилдан бери ДТ Халқ банки Сирдарё вилоят, Гулистон шаҳар филиали Амалиёт бўлими, Касса амалиётлари чиқим кассири лавозимида ишлаб келаётган Ф.М.Маҳкамова хизмат вазифасига кирадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамидаги пул маблағларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиш учун нақд пул шаклида бериш эвазига 2013 йилнинг 12 июлидан 14 август кунига қадар Якка тартибдаги тадбиркор Ж.А.Гаиповдан товламачилик йўли билан жами 1.570,0 минг сўм пул маблагларини олиб қолиб, хизмат хонасида 200,0 минг сўмини қайтараётган вақтида ушланганлиги аниқланган” деган эпизод билан жиноят содир этган.

Айни дамда ДТ “Халқ банки” Сирдарё вилоят филиали Амалиёт бўлими чиқим кассири бўлиб ишлаб келаётган Маҳкамова  хонимга нисбатан прокуратура Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди ва 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан жиноят иши очилган.

Прокуратура томонидан судга “копток” қилган жиноят иши 2013 йил январь ойининг 23 куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят Гулистон шаҳар суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖваЖДЛКҚ Департаменти Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўйлаб топилган жиноятни  “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”  билан қайта квалификация қилиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорини кўллаш тўғрисидаги илтимосномани такдим этилган ҳужжатлар, Гулистон шаҳар прокурорининг илтимосномасини ўрганиб чикиб, прокурорнинг хулосасини тинглаб,суд қуйидаги асосларга кўра  ажрими чиқаряпти.

“Гулистон  шаҳар прокурори томонидан судга  киртилган илтимосномада, Махкамова  Феруза Махкамовна томонидан  содир этилган жиноят оғир  жиноятлар туркумига киришлиги, ҳозирда қилмишидан пушаймонлиги, мазкур жиноят 2013 йилнинг декабрь  ойига қадар содир этилган  бўлиб унинг қилмиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2013 йил 12 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан тугатишлик сўралган.

Суд, такдим этилган илтимосномани текшириб чиқиб, прокурорнинг илтимосномани каноатлантириш хақидаги фикрини инобатга олиб, қуйидагиларга кўра илтимосномани қаноатлантириб, Ф.М.Махкамовага нисбатан бўлган жиноий ишни унинг айблилик масаласини ҳал қилмай туриб тугатишни лозим топди”.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори кабул килиниб, мазкур карорнинг 1-банди “а” кичик бандида аёллар хам жазодан озод этилиши назарда тутилган. Шунингдек, мазкур амнистия хакидаги Қарорнинг 6-бандида Қарорнинг 1 ва 2 бандларида кайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги барча ишлар тугатилиши белгиланган.

Ўзбекистон  Республикаси Жиноят кодекснинг 68 моддасида “Жиноят содир этган  шахс амнистия акти асосида  жавобгарликдан озод қилиниши  мумкин”лиги, шунингдек, Жиноят-процессуал  кодекси 84-моддаси 1-қисмининг 2-бандида  “эълон қилинган амнистия акти  содир этилган жиноят ёки шахсга  дахлдор бўлса, шахснинг жиноят  содир этилишида айблилиги тўғрисидаги  масала ҳал қилинмай туриб  жиноят иши тугатилиши лозим”деб кўрсатилган.

Ишдаги мавжуд материлаларга кўра, Махкамова Феруза Махкамовна томонидан содир этилган ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят қайд этилган амнистия акти қонуний кучга киргунга қадар содир этилган бўлиб унинг харакати ушбу амнистия актининг 1 ва 6 бандлари таъсир доирасига тушади.

Юқорида баён этилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процуессуал кодекси 84-моддасининг 1-кисми, 401,423-моддаларига асосан, суд ана шу тарзда ажрим қилган.

Хабарни АБДУЛЛА тайёрлади

2522014-й.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares