Ўзбекистонда мардикорлар ўз касаба уюшмасини тузмоқда

Тошкентда Ўзбекистон мардикорлар Касаба уюшмаси таъсис мажлиси бўлиб ўтди, ташкилот маълумотларига кўра, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80 фоизи бугун мардикорга айланган.
Мустақил мардикорлар (кунлик ёлланма ишчилар) касаба уюшмаси таъсис мажлиси 2012 йил 17 ноябр куни Тошкентнинг Қўйлиқ яқинидаги бир марталик вақтинча иш билан таъминлаш бюросида бўлиб ўтди. 

Йиғилишда касаба уюшмаси тузиш ташаббускорлари: тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячилари Абдулла Тожибой ўғли, Фахриддин Тиллаев, мухолифатдаги «Эрк» партияси аъзоси Нуриддин Жуманиëзов ва ўнтача мардикор иштирок этди.

Мардикор — ишчиларнинг энг ҳақсиз тоифасига киради, улар ёлловчилар томонидан алданиши, милиция ўлпонлари қурбони бўлишлари мумкин, уларнинг ҳеч бир ижтимоий кафиллиги минималдан баланд пенсия олиш ҳуқуқи йўқ, дейди йиғилиш иштирокчилари.

Касаба уюшмаси бу муаммоларни ечиши лозим, дея ҳисоблайди унинг ташаббускорлари.Ўзбекистон мардикорлари касаба уюшмаси, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ишлаётган миллионлаб ўзбекистонликларни ўз потенциал аъзолари дея ҳисоблайди.

Россия марказий банки маълумотларига кўра, 2012 йили Ўзбекистонга гастарбайтерлар томонидан 6,241 млрд. АҚШ доллари жўнатилди. Бу рақам республика бюджетининг даромад қисми миқдорига мутлақо мос келади.

Ўтган йили давлат даромадлари 16 746,8 млрд. сўм ёки «қора бозор» курси бўйича 6,024 доллар миқдорида режаланганди.

Шундай қилиб фақатгина Россиядан аксарият меҳнат муҳожирлари томонидан хусусий пул жўнатмаларининг ўзи, мамлакат умумий даромадидан 217 млн. долларга ошиқдир.

“Россия аҳолиси ўзбек мардикорларисиз яшолмайди. Россияга раҳмат, фуқароларимизнинг пул ишлашига тўсқинлик қилмаяпти”, – деди касаба уюшмаси раиси Нуриддин Жуманиëзов.

Мардикорлар учун қонун

Кунлик ёлланма ишчиларнинг уларни ёлловчилар ва ҳукумат вакиллари ўртасидаги муносабат муаммоларини ечиш учун, касаба уюшма фаоллари «Мардикорлар ҳақидаги» қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим дея ҳисоблашади.

Қонун мардикорлар учун ижтимоий ҳимоя ва ҳужжатларни ҳуқуқий расмийлаштириш, шартномалар тузиш, уларнинг ёлловчилар билан муносабатларини ўз ичига олиши лозим.

Мардикорлар ҳуқуқи ҳимоячилари энг долзарб муаммолардан бирини ҳал қилиш йўлини топишди – Тошкентда вақтинча рўйхатга олиш.

Айнан пойтахтда вақтинчалик қайднинг йўқлиги милиция нозирларига мардикорларга ўлпон солиш имконини беради, уларнинг аксарияти Ўзбекистоннинг энг бечораҳол ҳудудларидан келишган.

Уюшма фаоли Фахриддин Тиллаев, иш берувчи ўз ёлланма ишчилари учун вақтинчалик пропискани расмийлаштиришини қоидага айлантириш керак деган таклифни илгари суради.

Қайддан ўтиш учун пул

Таъсис йиғилиши кунига қадар мустақил касаба уюшмаси ташаббускорлари уни ташкил этишга 300 тача одамни жалб қилишга муваффақ бўлишди, йил охирига қадар мингдан зиёд мардикорлар унга аъзо бўлиши кутилмоқда.

Уюшма фаоллари рўйхатдан ўтиш учун ҳужжат тайёрлашди, бироқ нотижорат ташкилотини рўйхатга олиш учун тўланадиган 1 миллион сўм (тахминан 360 доллар) давлат божини тўлашга уларнинг пули йўқ.

Адлия вазирлиги улкан армияга эга бўлган мардикорларнинг касаба уюшмасини тузишга изн беради деган ишонч ҳам йўқ.

Расман ҳали мавжуд бўлмаган касаба уюшмаси аъзолари ҳозирданоқ мардикорларга ёрдам беришга муваффақ бўлишмоқда. Улар муайян яшаш жойи бўлмаганлар махсус жойидан вилоятдан келган бир кимсани чиқариб олишга ва бошқа бирига ишлаган пулини ундиришга ёрдам беришган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдулла Тожибой ўғлига кўра, ҳозир пулини ололмаётган мардикор бўйича жараёнлар якунига етмоқда.

“Суд бизнинг томонимизда, ва жараён ютуқ билан якунланиши керак”, – дейди у.

Мардикорлар лидери

Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси раислигига сайланган Нуриддин Жуманиёзов, 1948 йил Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида туғилган.

1976 йили у Ленинград давлат политехника институтини тугатган. Режа бўйича «Киров заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасига жўнатилган.

Киров заводидаги фаолиятини Жуманиёзов участка мастери лавозимидан бошлаган. Мансаб зинапоясидан етакчи конструктор даражасигача кўтарилган, кейин ватанини соғиниб 1986 йили Ўзбекистонга қайтиб келган.

Ўзбекистонда Жуманиёзов қадрдон Тўрткўл шаҳрида ва Тошкент трактор заводи ва Тошкент авиация ишлаб чиқавриш заводи каби республика аҳамиятидаги корхоналарда ишлаган. Бизнес билан шуғулланган, бироқ омади чопмаган.

1990-йиллар бошида Жуманиёзов Эрк партиясига кирган. Ўзбекистонда тақиқланган бу партияга аъзолик унинг ТАПОиЧдан ҳайдалишига сабаб бўлган.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares