Шаҳрисабзда Чориевлар "туғилиб ўсган уй"ни йўқ қилишга қарор қилишди

Бузишга ҳукм этилган уйда яшовчи Чориевлар оиласи. Фото: Uznews.net

Қашқадарё рахбарлари «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати лидери оиласига тегишли мулкни йўқ қилмоқда.

«Бирдамлик»нинг Ўзбекистондаги рахбари Малоҳат Эшонқулованинг билдиришича, Шаҳрисабз шаҳри мутасаддилари мухолифатчининг ота оналариники саналган икки қаватли уйни бузишга қарор беришган.

Ҳокимлик режасига кўра, кўча ёқалаб бир қаватли типовой уйлар қурилади, йўл магистрали ёқасида жойлашган Чориевларнинг уйи ўрнида эса болалар майдончаси бўлиши керак.

Эшонқулованинг сўзларига кўра, Чориевлар ҳокимликдан уларнинг уйларига тегмасликларини сўрашган, бу қурилишларга халал бермаслигини ва атрофдаги бўш майдонда ўз ҳисобларидан болалар майдончасини қуриб беришларини айтишган, бироқ ҳукумат ўз гапида қолган.

Уй ўрнига – шаҳар чеккасидан беш соток ер

Мустаҳкам қурилган икки қаватли уй ва ҳовлидаги кўплаб қурилишлар ўрнига Шаҳрисабз ҳокимлиги Чориевларга шаҳар чеккасидан беш соток ер бермоқчи.

Ҳокимлик фаҳмича Чориевлар ўз уйларидан қурилиш материалларини ажратиб олиб шунинг ҳисобидан янгисини қуришлари лозим.

Товон пули ҳақида ҳозирча гап ҳам бўлаётгани йўқ.

Гарчи ҳозир уйда ўн одам яшайди, уларнинг аксарияти аёллар ва улар ўз кучи билан уй қуришга қодир эмас.

Яқингинада Шахрисабзда айни схема асосида мухолифатчининг холаси – саксон яшар аёлнинг уйи бузилган эди.

Ночор кампир ҳеч қандай товон пули олгани йўқ, эндиликда қариндошлариникида яшамоқда.

Мухолифатчининг барча мулки – бульдозер остида!

Чориевлар оиласи аллақачон иккинчи бор Қашқадарёдаги мулкидан маҳрум бўлмоқда.

Илк бор Қамаши туманида мухолифатчининг отаси Хасан Чориевга «Водоканал»да узоқ йиллар мироблик қилгани учун хусусийлаштириб берилган уч хонали уйини тортиб олишган эди.

Хасан Чориев бу уйдан, ўзининг пенсияга чиққанидан сўнг тузган чорвачилик фермаси учун база сифатида фойдаланаётган эди.

2012-йили ҳукумат, ўғлининг мухолифат фаолияти билан шуғулланишини тўхтатмагани учун қасдма қасд, ўйлаб топилган турли бахоналар билан ушбу фермер жўжалиги, чорва, жумладан уйни тортиб олиб йўқ қилишди.

Ўтган йили Шаҳрисабзни реконструкция қилиш баҳонаси билан, Ҳасан Чориевга тегишли, шунингдек оиланинг тирикчилиги гарови бўлган дорихона ва дўкон бузилган.

Бу бинолар, жумладан Қамаши туманидаги уйи учун ҳам Чориевларнинг ҳеч қандай товон пули олмаганини айтиш ортиқча.

Чориевларнинг «Туғилган хонадони»ни махсус яксон қилишмоқда

Эшонқулованинг фикрича, дорихона ва дўконнинг бузилишини, шаҳар реконструкцияси учун қилинган дея ҳисоблаш мумкин.

Бироқ икки қаватли уйни бузиш қарорини бунга қўшиб бўлмайди.

«Ҳукумат, Чориевлар «туғилиб ўсган уй»ни йўқ қилиш учун атайлаб бош планни ўзгартиришган», – дейди Эшонқулова.

Унинг фикрича, Қашқадарёда ҳамма ишлар мухолифатчи оиласига иложи борича кўпроқ моддий ва маънавий зарба бериш учун қилинмоқда.

Ўз фикрининг тасдиғи учун у, Ўзбекистон учун мисли кўрилмаган ҳолат, Шаҳрисабз ҳокимлигининг шу йил 14 мартида вафот этган Ҳасан Чориевни дафн қилишни ман қилгани келтиради.

Руҳсат дафн қилиш белгиланган куннинг эртасига берилган.
У ҳам бўлса қарияни ўз ҳовлисига дафн қилишни маслаҳат берган ҳуқуқ ҳимоячиларининг телефон суҳбатини пойлаш натижасида амалга ошган, оқибатда бу уй аҳоли зиёратга келадиган мақбарага айланиши керак эди.

Uznews.net

http://www.uznews.net/uz/human-rights/26164-shahrisabzda-chorijevlar-tugilib-osgan-ujni-joq-qilishga-qaror-qilishdi

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares