Улуғбек Бакиров: Норвегиядан Ўшга сафар (7) (фото, аудио)

Ўрмонжон ҳожи Бўрибойча ўғли билан суҳбат
Ўрмонжон ҳожи Бўрибойча ўғли билан суҳбат

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати қошидаги Турон телевидениеси “Ватан” дастурининг “Норвегиядан Ўшга сафар” номли лойиҳаси асосида тайёрланган мазкур радио эшиттиришида Сиз:

– 2010 йил июнь қирғинида ёндириб юборилган Ўш шаҳридаги “Марғилон дарвозаси” (Юсуф Жамжум) масжиди сўфиси Ўрмонжон ҳожи Бўрибойча ўғли билан суҳбатимизни;

Ўш шаҳри Черёмушка микрорайонидан:

– 40 ёшида, Ўш қирғинида тириклайин фашистлар томонидан ёндириб – ўлдирилган Ифтиҳоржон Назиржоновнинг онаси, 72 ёшли Тожихон Назиржонова билан суҳбатимизни;

Радиодастур:

– шу микрорайоннинг Волгоград кўчаси 51-уйида ночор аҳволда яшовчи хонадон соҳиблари билан ва уларнинг қирғин куни 5 ёшида қулоғидан сочма ўқдан яраланиб, ногирон бўлган фарзанди Камронбеклар билан суҳбатимизни ҳамда;– қирғинда фашистлардан қочиб, ўз уйи ертўласида яширинган, 65 ёшли аёл ва бу аёлнинг 45 ёшдаги қизи ҳамда 36 ёшдаги ўғлининг фожеавий куйиб ҳалок бўлганликлари ҳақидаги суҳбатларимизни тинглашингиз мумкин.

“Норвегиядан Ўшга сафар” номли лойиҳамиз асосидаги радиодастуримиз Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳридан 2013 йилнинг январь ойида тайёрлаган.

Лойиҳа муаллифи,  журналист Улуғбек Бакиров

Тасвирлар муаллифи ва монтажчи Зиё Нур

Ўшдаги ўзбеклар ҳаётини ўрганишимизда бизларга Ўш шаҳридаги “Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилик фонди раҳбари Иззатилло Раҳматуллаев ҳамда шу фонд қошидаги “Аёллар ташаббус гуруҳи” ташкилотининг раҳбари Ҳафизахон Маҳмудова ва бу ташкилотнинг фаоли Фотимахон Мамажоновалар ҳамроҳлик қилиб, лойиҳамизни амалга оширишда яқиндан ёрдам кўрсатганлари учун уларга миннатдорчилик билдирамиз.

Таҳририят


Фоторепортаж: (Расмларни каттайтириб кўриш учун ҳар бир расмнинг устига курсор билан босинг -таҳр.)



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Норвегиядан Ўшга сафар” номли туркум мақола ва лавҳаларимизнинг аввалги сонлари билан қуйидаги линклар орқали танишишингиз мумкин:

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26237

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26346

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26485

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26573

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26672

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26761

(Давоми бор)

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares