АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ ЁРДАМЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ (Фото)

АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, кейинчалик оммавий коммуникация ва нашриёт ишлари бўйича директор, 1999-2000 йилларда Миллий хавфсизлик хизматининг матбуот котиби ўринбосари ва 2009 йлининг январидан то 2011 йилнинг январига қадар мазкур хизматнинг матбуот котиби вазифаларида фаолият олиб борган Майк Ҳаммер айни кунларда АҚШ Давлат Котибининг жамоат дипломатик муносабатлари  масалалари бўйича ёрдамчиси сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси матбуот хизматининг ташаббуси билан океан орти давлат котибининг ёрдамчиси Майк Ҳаммер билан  оммавий ахборот воситалари ходимларининг  учрашуви бўлиб ўтди.

Бир пайтлар АҚШ давлат департаментининг сиёсий масалалар бўйича  давлат котибининг махсус ёрдамчиси сифатида хизмат кўрсатган  Майк Ҳаммер ўз мамлакатининг олий дипломатларидан бири саналади. У илғор дипломат сифатида АҚШ ҳукуматининг бар қатор мукофот ва унвонларини қўлга киритган.  Жумладан, АҚШ давлат котибининг жамоат дипломатик муносабатлари масалалари бўйича ёрдамчиси Майк Ҳаммер дипломатия соҳасида эришган  ютуқлари учун Эдуард Марроу мукофотига сазовор бўлган.Айтиш мумкинки, дипломатия соҳасидаги ўз карьерасини АҚШ миллий хавфсизлик хизматида матбуот котибининг ёрдамчиси ва матбуот котиби сифатидаги фаолияти билан бошлаган Майк Ҳаммерга журналистика соҳаси жуда яқин ва таниш. Ундаги ана шу тажриба бугунги оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлган учрашувда жуда қўл келди.

– Мен, –  дейди АҚШ давлат котибининг жамоат  дипломатик муносабатлари масалалари бўйича ёрдамчиси, –  журналистларнинг ҳаётига ҳамиша хавф-хатар соя солиб туришини яхши биламан.

Майк Ҳаммер учрашувда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзоро муносабатларга тўхталаркан, маҳаллий журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

– Тажрибадан маълумки, то шу даврга қадар бирор бир АҚШ Президенти Ўрта Осиё мамлакатларига ташриф буюрган эмас. Биз биламизки, Барак Обама АҚШнинг қора танли илк президенти сифатида тарихда қолади. Худди шунингдек,  Обама Ўрта Осиёга ташриф буюрган АҚШнинг илк президенти сифатида ҳам тарихда қолишни истамасмикин? АҚШ раҳбарининг мамлакатимизга ташрифи борасида бирор бир режа ёхуд тайёргарлик мавжудми?, –  дея, савол ташлади, Ўзбекистон радиоси журналистларидан бири.

Майк Ҳаммер мазкур саволга  “Бундай режалар ҳам йўқ эмас”лигини маълум қилди.

Шунингдек, ўзоро савол-жавоб чоғида журналистлар жанубий ва шимолий Корея мамлакатлари  ўртасида юзага келаётган низога АҚШ давлат раҳбарларининг муносабати қандай эканлиги билан қизиқди.

Табиийки, АҚШнинг олий маъқомга даъвогар дипломати бу каби саволларга ниҳоятда мулоҳазакорлик ва эҳтиёткорлик билан жавоб қайтарди.

АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Майк Ҳаммер билан бўлган учрашувда “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Матбуот котиби иштирок этди.

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

Матбуот хизмати

Фото:

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares