ДУНЁ АҲЛИГА МУРОЖАААТ!
Жиззах вилоят Зомин тумани Гулшан
КФЙ Тешиктепа кишлоги Кайсар
Маматмуродов кучаси 16 уйда яшовчи
Узум боғдорчилик фермер хўжалиги раиси
Саримсоқов Алиқул Жабборович томонидан
Шикоят аризаси
Мен Ўзбекистон фуқороси бир фермер хўжалиги рахбари сифатида мурожат этишимдан мақсадим юрт бошчимиз ташаббуси билан мустаққиллигимизнинг дастлабки йиларидан фермелик сохасини ривождлантириш бўйича ташаббусига лаббай деб жаваоб бериб 2002 йил йилдан бошлаб фермер хўжалиги ташкил этиб 30-40 чоғли ёшларни иш билан таминлаб тинч ва осоишта ишлаб юрганимда 2009 йил феврал ойида Жиззах вилоят Зомин туманига У. Азимов хоким этиб тайинланган кундан бошлаб менинг оилам осоишталигимни бузиб бир йил мобойнида тинмай ИИБ ва прокуратура ходимларига А.Саримсоков устидан жиноий иш кузгатинглар деб топширик бериб юриб 2010 йил феврал ойида мени каматди.
Гидлян ва Ивановларнинг Узбек халкига килган вахшийликларидан милион маротаба ортик вахшийликларни Зарбдор ва Зомин Тумани халкига утказдриб келайотган Азимов Ускан Бурибоевич 12 йилдан буйон Зарбдор ва Зомин Туманинидаги иш билармон тадбиркор ва фермерлар ишларини барбот килгани сингари менинг фаолиятимга тўсқинлик қила бошлагандан мен ўз хақ ҳуқуқимни ҳимоя этиш мақсадида 2009 йилдан буён шу кунга қадар Республикамизнинг барча бошқарув қонунчилик ҳамда ҳуқуқни мухофаза этувчи давлат ўргинларига мурожат эта вериб чарчадим.
Шикоятларим амалда қонун доирасида кўриб чиқилиши ўрнига хозирги кунгача ўзимга ҳамда оила азоларим ва қариндошларимга нисбатан ҳам турли хил тазиқ босм ва тақдидлар қилишмоқда.
У.Азимовнинг менга нисбатан килаётган гайриконуний харакатларига карши ёза-ёздан фойда чикмади-ку деб Жиззах вилоят собиқ ҳокими Убайдулла Ямонқуловга ва Зомин туман собиқ ҳокими Эшмирза Абдуалимовга қарши халкни кутарганимдек ҳалқни кутарсам шу заҳоти Саримсоқов Алиқул ҳалқни кутарди деб хабар тарқатиб Андижон воқеасини Зоминда такрорлаб Узбекистон халкини янада куркитиб олиш ниятларида узларининг бу ғаразли ниятларини руёбга ошириш учун атайлаб махаллакомлар оркали мени устимдан булмагур игволар таркатиб 1-1- уринбосари А.Абдуганиевга урдириб гашимга тегиб келмокда.
Узбекистонда ёлгиз мен 12 йилдан буён хоким булиб келаяпман деб махтаниб юрган У.Азимовнинг ноконуний пахта экиладиган 2000 га ер майдонига норасмий килиб 2000 га майдонга сув куп талаб киладиган пиёз полиз экинлари экиб фермерларга борадиган сувни ушбу агородларга ишлатиб, мухтарам президентимиз И. А. Каримовни химоясида булган фермерлар У.Азимов пахтани сугоришига сув бермаймаётганидан Давлатга топширилаёдиган барча режаларни Жиззах варианти Тошкент варианти деб режани қуруқ қоғозда 100% бажардик деб, 2010-йил топширишга лозим бўлган намунали уй-жой қурулишлари ҳозирги кунда ҳам битмай улда- жулда бўлиб ётсада буни ҳам битти деб ёлғон маълумотлар бериб, мухтарам президентимиз И. А. Каримовни алдаб ишончини суистимол килиб келаётганидан Ускан Азимов Зомин ҳалқи сув ичиб турадиган сув омборига балиқ ташлаб балиқларга кимёвий озиқалар ташлаб Зомин ҳалқининг соғлиқларига катта зарар етказдириб ва бюджетдан келаётган пулларни 3-4 марта оборот қилиб нафақадагиларга ўқитувчиларга пулни кечиктириб бериб, Узбекистон халкининг устидан мазак килиб келаётганидан хабардор булган Жиззах вилоят хокими С.У.Исмоилов бу нима килганинг деб У.Азимовни, салгина ургани учун У.Азимов шифохонага ётиб олиб бе айб туман ер ресурслари бошлиги Акбар Умаровни судлатиб айбдор килди.
Туман хокимидан утиб кандай килиб ёшгина йигит А.Умаров 2000 минг га ерни агорот килишга сотганига ким ишонади. У.Азимовнинг бундай харакатлари билан 12 йилдан буён жуда куп одамларни ёстигини куритиб юборди.
Зарбдор эливаторнинг барча сексияларидаги ғаллаларини сотиб зоминда 2000 гектар агарот сотиб йиққан пуллардан У.Азимов босар тутарини билмай қолиб конунга фалонимни куйдим деб кутириб кетган У.Азимов хеч нима курмагандек опок булиб юриши мени мазак килиб оиламни огайниларимни куни кушниларимни менга карши килиб куйди. Охирги умидим ва ишончим сизлардан чунки хозирда Ускан Азимов бошчилигида махаллий ҳокимлик мутасадилар томонидан нафақат менга балким оила азоларимга якинларимга9 жиддий зиён келтириши кутилмоқда
Ускан Азимов ва Алишер Абдуғаниевлар мени айблашаётган айбловдан факат з тасини тан оламан
Биринчиси мустақиллик эришганимиздан хурсанд бўлиб фермер ҳужалигимда режаларни 200 % га бажариб кам таъминланган ойлаларга бир мавсумдаги хирмонимдан 27 тонна буғдой тарқатиб ҳалққа ўз ёнимдан Наврўз байрами, Хотира турнерлари ўтказдириб берганим. Мухтарм президентимиз И. А. Каримовнинг айганидек Элим деб, Юртим деб ёниб куйиб яшаётганим.
Иккинчиси бу икки амаладорларга икки букилиб хушамат қилиб пора бермаганим.
Учинчиси куплар қатори бошимни эгиб қуй сингари юрмаганим.
Бу уч айбловлардан ташқари барчаси Ускан Азимов ва Алишер Абдуғаниевларнинг уйдирмалари, бўлар билан судлашиш булар устидан шикоят ёзиш Ўзбекистонда фойдаси йук экан. Ўзбекистон Республикаси президенти И. А. Каримов номига юборилган шикоят аризалар президент кулига етиб бормаслиги учун барча йулларни бу икки амалдор ёпиб куйганлиги сабабли Ўзбекистон Республикамизнинг қайси идорасига бу икки амалдор ўстидан шикоят қилсам, бу икки амалдорларни ёнларини олиб мени дуғлаб хайдашган.
Ўзбекистон Республикаси президенти И. А. Каримов мени ўз ҳимоясига олсагина Ускан Азимов ва Алишер Абдуғаниевларнинг зуғимидан духмат балоларидан қутилиб фермер хўжалигимда ишлаб кетаман. Оиламга, оғайниларим сафига қушиламан.Ушбу шикоят аризам асосида интернетга чиқариб жахон ҳам жамиятини менга қаратиб мени химоя қиладиганлар топилишида ва поймол бўлган инсоний қадр қийматини тикланишида ҳамда ушбу шикоят аризамни Ўзбекистон Республикаси президенти И. А. Каримовга етиб борилишида менга амалий ёрдам беришларингизни сурайман.
Узум боғдорчилик фермер
хўжалиги А.Саримсоқов



