ЎЗБЕКИСТОН: ҚОЗИЛАРИ АДОЛАТ УЧУН ИНТИЛГАНЛАРНИ ЖАРИМАГА ТОРТИШДАН ЎЗГАСИГА ЯРАМАЙДИ…

 

Навоийлик кўзи хаста 70 ёшли кекса отахон Сувон Исломовни ўғли Баҳодир ва келини Қадрия Исломовалар  ўз уйидан қувиб солишган. Айни кунда кўчада қолган кекса касалманд ота ўз беоқибат фарзандларидан ҳимоя истамоқда.  Қариянинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўмакка келгани учун шу кунларда  журналист Д. Боймуродованинг бошига навбатдаги кулфатлар ёғиш арафасида.

Журналист қизимизнинг бор-йўқ “айби” Сувон Исмоиловнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб Ҳукуматнинг юқори идораларига шикоят аризалар йўллашда кўмаклашганида. Эмишки, гуё журналист юқори турувчи идораларга арзнома ёзаётганида ортиқча эҳтиросларга берилиб, Кармана туман ҳокимлиги вакили Маҳмуд Бобоқулов шаънига тегувчи “чаласавод, маънавиятсиз” каби номаъқбул сўзларни ишлатишга журъат этган. Аввалига, юқоридаги асосли таъналари учун Кармана туман ҳокими журналист Дилдора Боймуродовани хуморидан чиққунича ҳақорат қилди. Буниси ҳали холва экан. Камига, туман ҳокимияти журналистни маҳкамага тортишга азму қарор қилишган.   Туман ҳокимлигининг даъвосига кўра маҳкама илк ишини 26 март куни кеч соат 16.00да бошлашни режалаштирган. Ҳозирда Дилдора Боймуродованинг устидан яна қандай адолатсиз суд қарори чиқарилади, буниси ҳали номаълум. Бироқ, журналистни навбатдаги катта миқдордаги жарима кутаётганлиги аниқ.

 

Фирдавс  НАРИМОНОВ

“Бирдамлик” Халқ Демократик  ҳаракати Навоий вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares