ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИ АРАФАСИДА

 

Шу йилнинг куз ойида Тожикистонда Президентлик учун сайлов бўлиб ўтади. Мазкур сайловга ҳозирдан тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Халқнинг эътиборини, овозини олиш учун эса барча партиялар ўз ҳаракатларини бошлаб юборишган. Тожикистондаги ҳозирги ҳукумат эса баландлиги 350 метрли дунёдаги энг йирик гидроиншооат ҳисобланган Роғун ГЭСи қурилиши билан ўз халқига “порлоқ келажак” ато этмоқчи. Бунинг бизга нима даҳли бор дегувчилар кўп орамизда. Дунё олимлари томонидан чуқур ўрганилганда ушбу иншоаат “минтақа бағрига кўмилган бомба” деб атамоқдалар.

Сабаби, гидроиншооат қурилиши натижасида Вахш дарёсидаги сув йўли тўсиб қўйилади.  Ушбу дараё эса трансчегаравий дарё ҳисобланди. Лекин Тожикистон халқаро қонун хужжатларига амал қилмаган ҳолда, ўз билганича иш тутмоқда.  Бу эса Туркманистон иқтисодиётига, экологик вазиятига жиддий таьсир кўрсатади. Нафақат Туркманистон, балки, Ўзбекистон,  Тожикистон, Афғонистон мамлакатлари ҳам жабр кўрадилар.  Чунки, гидроиншооат юқори сейсмик тебранишлар ва сув тубига  ястанган қалин  тош тузлари  мавжуд бўлган худудга қурилмоқда.

Бир қатор халқаро экспертлар  Роғун ГЭСи деворлари кучли ер силкинишларига  бардош бера олмаслигини аниқ асослар билан тасдиқлаганлар. Бу дегани,  ер силкиниши натижасида Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон мамлакатларининг маьлум қисми бутунлай сув остида қолиб кетади. Тожикистон Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг расмий маъмуотига қараганда  ўтган 1012 йилнинг ўзида Тожикистонда салкам 10 маротаба  2 балдан 5 балгача ер силкиниши содир бўлган. Бундан кўриниб турибдики,  расмий Душанба  Марказий Осиё минтақасида яшаётган миллионлаб одамларнинг тинч ва осуда  ҳаёти эвазига  халқига бахт-саодат олиб келишни ваъда бермоқда. Бу хатти-ҳаракатлар Тожикистон ҳукумати ўз халқи ҳаётини ҳам хатарга қўйиши аниқ.

 

Иқбол НУР

“Бирдамлик” Халқ Демокартик ҳаракати Фарғона вилояти бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares