Маълумки, Ўзбкистон вилоятларида қад кўтарган аксарият коллеж ва летцийларда, ишонч билан айтиш мумкинки, 85 фоиз ўқувчилар фақат қоғозлардагина, янаям аниқроғи, журналлардагина таҳсил оладилар, холос.
Сабаби, мамлакатда авж олган ишсизлик оила иқтисодининг силласини қуритганлиги сабабли, ўсмирлар ҳам ўқишларини ташлаб, тирикчилик ташвишига шунғишга мажбур.
Шу сабаб вилоятлардаги коллеж ва летцейларни ўқувчилар билан таъминлаш, яъни, давомадни барқарорлаштириш масъулияти нафақат таълим даргоҳларининг устозларига, балки, вилоят ва туман прокуратура идоралари ходамлари зиммасига юклатилган эди.
Ниҳоят, прокурорлар ўқувчиларни илим ўчоқларига қувиш ташвишидан холос бўлиб, ниҳоят ўз ишлари билан шуғулланиш бахтига мушарраф бўлдилар.
Гап шундаки, 2012 ўқув йилидан бошлаб таълим тизимида летций ва коллеж ўқувчиларининг дарсга келиш давоматини ва баҳолар рейтингини ота-оналарга СМС тарзида хабар берувчи электрон кундалик тизимни йўлга қўйилди.
Энг асосийси, жорий этилган ушбу хизмат фаолияти учун ҳар бир ўқувчи майбурий равишда ойига 2500 дан 5000 сўмгача маблағ тўлашлари талаб этилади.
Таълим тизимида жорий этилган бу усул нечоғлик самара беради, буни энди вақт кўрсатади.
Шаҳруз САИДИ
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Бухоро вилояти бўлими фаоли



