Улуғбек Бакиров: Норвегиядан Ўшга сафар (6) (фото, аудио)

Бахтиёр Тўхтаматов билан суҳбат
Бахтиёр Тўхтаматов билан суҳбат

Дастуримизнинг мазкур сонида 2010 йил июнь қирғинида ёндириб юборилган Бобур номли Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театрининг бугунги кундаги ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.

Ижодий жамоамиз билан ўзбек театрида бўлиб, театрдаги санъаткорлар билан суҳбатлашдик.

Дастлаб, Бобур номли Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театри раҳбари, Қирғизистон Халқ артисти Бахтиёр Тўхтаматов билан суҳбатлашдик.

Театрга қилган ташрифимизга Ўш шаҳридаги “Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилик фонди раҳбари Иззатилло Раҳматуллаев ҳамроҳлик қилди.

Суҳбатдош: Улуғбек Бакиров

Монтажчи:  Зиё Нур

Ўшдаги ўзбеклар ҳаётини ўрганишимизда бизларга Ўш шаҳридаги “Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилик фонди раҳбари Иззатилло Раҳматуллаев ва шу фонд қошидаги “Аёллар ташаббус гуруҳи” ташкилотининг раҳбари Ҳафизахон Маҳмудовалар ҳамроҳлик қилиб,лойиҳамизни амалга оширишда яқиндан ёрдам кўрсатдилар.

Суҳбат:

 

Фоторепортаж:


 

 

 

 

 

Дастуримизнинг навбатдаги сонларида:

– Қирғинда ёндириб юборилган “Марғилон дарвозаси” (Юсуф Жамжум) масжидидан тайёрлаган суҳбатларимиз ва фоторепортажларимиз билан;

– Июнь қирғинида кўп талофатларга дучор бўлган Ўш шаҳрининг Навоий,Фурқат,Черёмушка масканларидаги хонадонлардан тайёрланган аудио-видео лавҳаларимиз ва бу хонадонларда қирғин кунлари фожеали тарзда тириклайин куйдирилиб,ҳалок бўлган ўзбеклар яқинларининг ҳамда уйи куйган кўплаб миллатдошларимизнинг суҳбатлари билан;

– Ўш шаҳридаги “Қонун ва тартиб” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилик фонди раҳбари Иззатилло Раҳматуллаев ва шу фонд қошидаги “Аёллар ташаббус гуруҳи” ташкилотининг раҳбари Ҳафизахон Маҳмудоваларнинг қирғин ҳақидаги ва ўшликларнинг бугунги ҳаёти тўғрисидаги махсус сон радиосуҳбатлари билан;

– “Ош шамы” газетасининг ўзбек таҳририятига қилган ташрифимиз билан;

– Қишки Ўш шаҳрининг марказий майдони,кўчалари,ўзбеклар маҳаллалари ва ҳиёбонлари ҳамда масжидлари,бозорлари ва шаҳарнинг турли гўшаларидан тайёрлаган фоторепортажларимиз билан танишишингиз мумкин.

Дастурларимизни кузатиб боринг!

“Норвегиядан Ўшга сафар” номли туркум мақола ва лавҳаларимизнинг аввалги сонлари билан қуйидаги линклар орқали танишишингиз мумкин:

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26237

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26346

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26485

http://birdamlik.info/?p=26573

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=26672

(Давоми бор)

 

Таҳририят

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares