“ҚОРАСУВ” БОЗОРДАГИ “МАДАНИЙ ОВЧИЛАР”…

 

Қирғизистон ҳудудидаги «Қорасув» бозорида юрган ички ишлар ходимлари  у ердаги тинчлик, одамлар хавфсизлигини таьминлаши керак. Бирорта фирибгар, ёки олғирлар уларга тажавуз қилса, жабрланувчиларни ҳимоялаш вазифалари ҳисобланади. Аммо, жуда кўп ҳолларда улар бевосита ўз ишларини бажариш ўрнига Ўзбекистондан бозор-учар қилгани борган аёлларни овлаш билан овора бўладилар. Улар 3 ёки тўрта бўлиб олиб, ўзбек фуқароларини ўраб олиб, паспортини талаб қиладилар. Шу ернинг ўзида уларга пул таклиф қилинмаса, махкамаларига судрайдилар. Маҳкамага олиб бориб, барибир ҳужжат қилмайдилар. Чунки, қонунни бузган дейиши учун асос йўқ. Турли баҳоналар билан чегарани бузгансан, ноқонуний ўтгансан  деб қўрқитишга ўтадилар. Ушбу “Замонавий овчилар”  билан қонун юзасидан тортишиб  ўтириш бефойда. Қўлига 5 минг сўм берилса, олам гулистон. Хуллас, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоялаш учун қасам ичган қирғиз ички ишлар ходимлари ўзлари фирибгарликни, порахўрликни касб қилиб олишган.

 

Иқбол НУР

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Фарғона вилояти бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares