НАВРЎЗ МУБОРАК

Қаҳратон қиш чекинди аста,
Қелди майин, ҳушхаво чоғлар.
Келинчакдек дилкаш, ораста,
Оқ либосга кийинди боғлар.

Осмонларга тиниқ, мусаффо,
Болакайлар учирди варрак.
Қушлар гўё сайрар мусаҳо –
Барчамизга Наврўз муборак!

Барчамизни кучсин саодат,
Фаровонлик бўлсин барқарор!
Пок ниятлар бўлсин ижобат,
Аримасин барака, барор!
***
“Бирдамлик” ЎХДҲ номидан
Саиджаҳон Равоний

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares