Феврал ойининг охиридан бошлаб, Ўзбекистоннинг жанубидаги чегаралардан импорт товарларини мамлакат ҳудудига олиб ўтиш қийинлашди. Бунга сабаб эса, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб- қувватлаш учун ишлаб чиқилган, импорт товарларига нисбатан қўйилган чекловлар сабаб бўлмоқда. Импорт товарларини мамлакат ҳудудига олиб ўтиш қонунлар асосида қийинлаштириб қўйилган бўлса-да, маҳаллий тадбиркорлар барибир бундай товарларни мамлакат ҳудудига олиб ўтишмоқда. Чунки истеьмолчилар маҳаллий бренд остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотдан кўра, чет эл бренди остидаги маҳсулотларни афзал кўришмояда. Бундай ҳолат эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширмай, импорт маҳсулотларининг нархини ошишига сабаб бўлмоқда.
Ҳозирда республиканинг жанубидан, асосан, электрон ва газ плиталари олиб ўтилади. Мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилаётган бундай маҳсулотлар эса, ўзининг баъзи бир камчиликлари ва ишлаш принциплари туфайли, ҳорижий маҳсулотлар билан, афсуски, рақобатлаша олмайди.
Ҳозирда энг катта қийинчилик, озиқ овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўлмоқда. Чунки озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш муддатлари белгиланган, шу сабабли тадбиркорлар бундай маҳсулотларни тезда чегарадан олиб ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Бу эса коррупциянинг янада томир отиб, илдизлашида сабаб бўлмоқда.
Шаҳруз САИДИ
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Бухоро вилояти бўлими фаоли



