ЎЗБЕКИСТОН: СУД ИШИ ҚОЛДИРИЛДИ…

 

 

ЎЗБЕКИСТОН: СУД ИШИ ҚОЛДИРИЛДИ...

Бугун, 26 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида 16 ёшли Григорий Григорьевга оид жиноят иши юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мазкур “жиноят иши” юзасидан Ўзбекистон «Альянс» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти фаоли  Григорьева шундай дейди: “1996 йилда туғилган фарзандим Григорий Григорьевга сохта айблов юклатилмоқда. Бунинг сабаби шундаки,  мен биз истиқомат қилаётган уй ёнида ноқонуний фаолият юритилаётган фоҳишахона ва ундаги ахлоқсиз аёлларнинг швоқин-сўронлари хусусида тегишли ҳукумат идораларига мунтазам равишда шикоят аризалари ёзиб келардим. Мақсадим, инсонларнинг, айниқса, ёшларнинг маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи мана шу каби иславотхонани ёпиш ва унинг иштирокчиларига нисбатан жазо чораларини қўлланилишини талаб қилишдан иборат эди. Ҳатто бу ҳақда участка нозиримизга ҳам ёзма равишда арз қилганман. Энг аянчлиси, кейин билсам, мазкур фоҳишахона бизнинг участка нозиримиз “тасарруфида бўлиб, ушбу маскан унга қўшимча “даромад манбаи” сифатида хизмат қилар экан. Табиийки, участка нозирини унинг текин “даромад” қўлини тўсиб қўйиш борасидаги ҳаракатларим қаттиқ ғазаблантирди. Ва менга қарши турли босимларни бошлаб юборди. Мана. Бир неча вақтдан буён уйим ёнида доимий кузатувчилар туради. Бу ҳам етмагандек, участка нозири ёлланма безорилар кўмагида мени ва ўғлимни кўрқитишга кўп уринди. Бу ҳам иш беравермагач, хабарингиз бор, яқинда ўғлим Григорийни уйдан ўғирлаб, ноқонуний тарзда хибисда сақлашди. Таббийки, мен қонун идораларининг ғайриқонуний ҳаракатлари хусусида оламга жар солганим ҳуқуқ идоралари вакилларини янада қутиртириб юборди ва кўриб турганингиздек, уларнинг таҳдид ва боисларининг натижаси ўғлимга сохта айблов ёпиштириш билан тугади. Бундан уларнинг муддаоси бир нарсага, фарзандимга таҳдид қилиш орқали менинг овозимни ўчириш, тинч юришга мажбур қилишга қаратилган.

Бугунги кунда Чилонзор туман ИИБ Айни дамда инспектори А. Ашрапов ва И. Курбанбаевлар гуё бировнинг қўл телефонини оғирлади деган сохта сценарий асосида ўғлим Г. Григорьевни айблашга уринишмоқда.”

Бугунги суд мажлисида АҚШ элчихонаси вакили Эрик Коллинс ва Буюк Британия элчихонаси ходими Лотти Уоллер иштирок этишди.

Иш бўйича гувоҳ И. Хасаноов ва терговчи Израильбековаларнинг судга ташриф буюрмаганлиги сабабли суд шу йилнинг 5 март куни соат 12.00 га қолдирилди.

 

Чамангул НЕГМАНОВА

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Тошкент вилоят бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares