Форма кийган бўрилар: Ўзбекистон республикаси Прокуратура ва Ички Ишлар Вазирлиги ходимларидан иборат жиноятчилар гурухи!

 

 

Мехрибон Кадамова

12 март 2011 йил. Менинг навбатдаги ноқонуний бўшатилганлигим тўғрисидаги шикоят аризам Тошкент шаҳар 160-мактаб директори  И. М. Казакова кабинетида кўрилиши керак эди. Бу шикоят аризам президент аппарати ва Олий мажлис сенатига мен томондан юборилган эди. Бироқ у пастга, Халқ таълим министрлигига ва ундан Халқ таълими Тошкент шаҳар бошқармасига туширилган. Бошқарма инспектори шу аризани кўриш учун мени ҳам мактабга чақирди. Лекин Казакова бу аризани кўришдан бош тортди: «Мен бўшатдимми, бўшатдим. Ҳеч қандай даълил келтирмайман. Буни устига Қадамовага нисбатан жиноий иш олиб борилаяпти район ички ишлар томонидан» деди. Бу Янгиликдан ҳангу-манг бўлиб қолдим. Чунки бу ҳақда менда ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Эслатаман, бу воқеа 12 март куни Казакова кабинетида бўлаяпти. Шуни учун «Казакова яна ғирромликка ўтаяпти  чалғитиш максадида» деб ўйладим. Шунда у терговчи исмини айтиб Яккасарой ички ишлар тергов бўлимидан буни билишим мумкинлигини айтди. Мен шу заҳоти Яккасарой ИИБ га келдим. У ерда мени тергов бўлими бошлиғи ўринбосари Зафар Каримов кутиб олиб, «Иш» билан таништирди. Яъни фақат 1 инчи бетдаги қарорни ўқишимга рухсат берди. Унда ёзилишича, 29 январь 2011йилда менга нисбатан ЖК 214-моддаси  билан  жиноий иш қўзгатилган. Лекин қарорда на печать бор ва  на қўл қўйган шахслар маълум. Бу жиноий иш сохта эканлиги яққол кўриниб турарди. Нега шунча вақтдан бери мен бундан хабарсизман? Деган сўроққа терговчилар безбетларча жавоб беришмади. Бу жиноий иш мени тўхтатиш, ҳамда Казаковани ноқонуний буйруғини сақлаб қолиш учун қилинаётган ҳийла эди. Казакова шу ҳийла учун   «буюртма» берган ва бу муттаҳамлар шу буюртмани бажону дил қабул қилиб, жиноят содир қилишган. Ўз бурчи ва ор-номусини бир четга қўйиб, Казакованинг арзимаган харом  ваъдасига учишган. Мен Яккасарой ИИБдан 300-400 метр узоқликда тураман. Уй телефоним ҳар доим ишлаб туради. Шу пайтларда Тошкентдан бир кадам ҳам жилмаганман. Мени маҳаллада ҳамма танийди. Шу маҳаллада сал кам 20 йилдан бери яшаб келаяпманки, нега 2 ой менга нисбатан кўзғатилган жиноий ишдан мен ўзим бехабарман, лекин Казакова бундан хабардор? Бу менга таъзиқ ўтказиш учун қилинган бир йўлки, ўз ҳуқуқимни таълаб қилишимга қаршилик қилиш учун. Бу сохта «асос» ни улар менга қарши ва ҳамма шикоятларим ҳеч кўрилмаслиги учун қўллашишди. Фукаролик суди, касаба уюшмаси ва барча-барча шикоятларим шу «асос» қаршисида синиб кетди. Бу сохда жиноий иш эканлигини билсам-да, бу жиноятчилар гуруҳи мени адвокатларимни ҳам қўрқитиб, менга ҳақиқатни фош қилишга ердам беришни таъқиқашди. Бу сохта ишда на жиноят содир бўлганлиги ҳақида ва на унга даълил ва исботлар бор. На терговчи ва на прокурор менга нисбатан жиноий иш очишга умуман асоси йўқ. Мен буни биламан. Бу жиноятчилар гуруҳи: Яккасарой туман прокурори Кўчқоров, уни ёрдамчиси Б. Акрамов ва терговчилар З. Каримов , Б. Тажиев ва Н. Мирзаевадан иборат бўлиб, Казакова уларни бошқариб борди. Ҳозирда ўз вазифасидан бўшатилган Яккасарой туман Халқ таълими бўлими бошлиғи У. Ибрагимов ҳам шу гуруҳ фаолиятига ўз ҳиссасини қўшди. Бу сохта «иш» бир йил давомида олиб борилиб, охир-оқибат 15 декабрь санаси билан «амнистия» қўлланиб епилганмиш. Ҳаммаси ёлғон. Шу сохта «жиноий ишни» бекор қилишни сўраб мен шаҳар прокурори М. Обидов ҳузурида бўлдим. Лекин Обидов ҳам жиноятчилар гуруҳини айбини ёпаяпти. Демак, Ўзбекистонда ҳоҳлаган одам прокуратура ва ИИБ ходимлари хизматидан «беминнат» фойдаланиб, ҳар хил қонун бузарликлар қилиши мумкин экан-да? Улар ўз вазифасини суъистеъмол қилиб, бир нарсалар эвазига ҳалол ва тоза Ўзбекистон фуқаросини жиноятчига чиқариб қўйишаверарканда!????. Мени навбатдаги шикоят аризам Ўзбекистон бош прокурори Р. Қодиров номига йўлланган ва ҳозирда у кўрилаяпти. Мен Қодировдан шу жиноятчилар гуруҳини фош қилиб, уларни жазолашни сўрайман. Ва мени пок мураббий номимни оқлаб, ишимга қайта тиклашни сўрайман!!!!

 

Меҳрибон Қадамова

«Бирдамлик» ХДХ  фаоли Тошкент шаҳри, Ўзбекистон

Контакт:  8 371 2501751, +998 90 9125017

24.02.2013г

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares