ОЗОДЛИК РАДИОСИНИНГ ОЗОДСИЗ ЎЗБЕК ХИЗМАТИ БЎЛИМИДАН РЕПОРТАЖ

 

(“Озодлик” радиоси журналистларидан бирининг ширин тушида тайёрлаган эшиттириш матни)

 

БОШЛОВЧИ: Ассалому алайкум, муҳтарам тингловчилар. Барчангизга маълумки, кейинги пайтларда айрим мухолиф ҳаракатлар томонидан  ўзбек хизмати “Озодлик” эмас,  ОЗОДСИЗ деган иддаолар илгари сурилмоқда. Таҳририятимиз шаънига шу тақлид маънавий хуружлар авж олаётган бир пайтда, биз, шу соҳа мутахассислари, журналистлар жим турсак, диёнатдан бўлмас. Модомики, гап турли таъна тошлари ҳақида кетар экан, хўш, ўзи гап нимада? Айб ошдами, мошдами, деган савол туғилиши табиий. Биз худди ана шу саволга аниқлик киритиш мақсадида бугунги дастуримизга “Озодлик” радиоси Ўзбек хизмати бўлими раҳбари Алишер Сиддиқни таклиф этганмиз. Демак, суҳбатдошимиз Алишер ака биз билан ўз мулоҳазаларини ўртоқлашадилар.

Ассалому алайкум, ҳурматли    Алишер Сиддиқ, сизга илк саволимиз қуйдагича, мана, сиз ушбу ҳафтада АҚШнинг Колумбия университидаги катта бир анжуманда иштирoк этиб қайтдингиз.  Бу каби тадбирлар давридасида бўлишликдан мақсад ва муддао не эди?

АЛИШЕР СИДДИҚ: Раҳмат. Аслида, бунақанги анжуманларни жиним суймайди. Лекин, биласизми, Ўзбек хизматининг раҳбарлик курсисига ўтирганимдан буён тош отувчилар кўпайиб кетди. Айниқса, асосан, ана у, отиям нимайди, ҳа, “Бирдамлик”чилар радиода ислоҳат ўтяазишимни сўрайвериб, силламни қуритиворишди. Оқибатда йўқ обруимниям ер қилишди.  Қийин жойи шундаки, “Озодлик” радиосининг обрусизликка юргакланган  Ўзбек хизмати бўлимининг раҳбарлик креслосини узоқ вақт банд қилиб ўтириш – бу жуда мушкул масала.  Устига-устак, “Бирдамлик”нинг раҳбари Баҳодир Чориев ҳали бери тақдирга тан берадиганга, бизни тинч қўядиганга ўхшамайди. Вазият чатоқ. Шундай қалтис фурсатда оламшумул анжуманларга иштирок этиш орқали  ер бўлган обруйимни осмон қилмасам, бўлмайди.  Йирик сиёсий тадбирларда иштирок этиш раҳбарлик наъшасини узоқроқ суришликнинг биринчи  шартларидан бири деб биламан. Мана, нима учун иштирок этаман бу каби масхаратомуз мажлисларга, билдингиз?

 

БОШЛОВЧИ: Ҳиммм, яхши… яхши… (ўйланиб қолади). Биласизки, бугунги кунда барча сиёсатчиларнинг бошини биргина савол қотирмоқда: у ҳам бўлса,  Ўзбекистонда қандай йўл билан сиёсий ислоҳат ўтказиш мумкин, яъни қандай қилиб Каримов тузумига барҳам берса бўлади? Бу савол ҳозир барча эрксевар, элсевар одамларнинг олдида кўндаланг. Сиз бу саволга қандай жавоб қилган бўлардингиз?

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: Сиёсий ислаҳот?! Бу нарса Арабда, шомда, саҳарда бўлса, бўларвермайдими? Аммо бу нарсанинг Ўзбекистонга умуман кераги йўқ! Биласизми, нимага? Каллангизни ишлатсангизчи, бундоқ, Ўзбекистонда адолат ўрнатилди дегани бу – “Озодлик”даги Ўзбек хизматининг умри тугади деган гап эмасми? Ана энди, ўзингиз айтингчи, агар Ўзбекистонда сиёсий ислоҳатлар бошланиб, ўзгаришлар бўлгудек бўлса, унда “Озодлик”  радиосининг, айнан бизнинг Ўзбек  хизматимизнинг ўрни бугунгидек бўладими? Асло!  Ўзбекистонда катта ўзгаришларнинг бўлиши, аввалом бор, мамлакатда кучли, эркин, рақoбатбардош матбуотни юзага келтиради-ку?! Минглаб салоҳиятли ҳамкасбларимизнинг “тили” чиқиб қолади. Ана шундай бир вазиятда бизни ким эшитади, ким ўқийди, қай бир ўзбекистонлик бизга дардини дастурхон қиларди? Қарабсизки, ўз-ўзидан бизнинг хизматни Ўзбекистонликларга кераги бўлмай қолади! Обруимизга путур етади. Биз ҳеч кимга айланиб қоламиз. Шу гапни мана бу қавоқ каллангизга қуйиб олинг, токи Каримов диктатураси ҳукмронлик қилар экан, биз юксакликда, қўл етмас чўққидамиз. Шунинг учун ҳам яшасин Каримов деб ҳайқиргим, унга узундан узоқ умр тилагим келади. Каримов кетса, унда биз ҳам ишсиз қолишимиз муқаррар. Билингки, Каримов бор – биз бормиз.

 

БОШЛОВЧИ: Алишер ака, мабодо, сиз МХХнинг одами эмасмисиз? Абдураҳим Пўлатнинг «Harakat.net»  сайтида шу ҳақда ўқигандек бўлувдим….

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: Нега бу саволни менга беряпсиз? Ана, конторамиздан сўранг, улар жавоб беришади.

 

БОШЛОВЧИ: Сир бўлмаса, айтингчи,  конторангиз  қандай ташкилот ўзи?

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: МХХда.

 

БОШЛОВЧИ: Ҳиммм, яхши. Конторангиздан сўраймиз? Сиз Ўзбекистонда сиёсий ислоҳатлар бўлишини истамайдиган инсон эканлигингиз ойдинлашди. Шундай бўлса-да, айтингчи, умуман сиёсий ислоҳатлар ўтказа олишнинг  ечим қаерда? Нима қилса Ўзбек халқи ўз елкасидаги зулимни улоқтириб ташлай олади?

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: Ечим бу – ёшлар. Аммо ёшларнинг сиёсий фикрини ўзгаришини  Конторамиз истамайди. Шу сабабли ҳам  мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракатига минбаримиздан фойдаланишларига йўл бермаяпмиз-да! Агар уларга Озодсиз радиосининг минбаридан фойдаланишга изин бергудек бўлсак, улар бир-икки йилга қолмай  Ўзбекистон ёшларининг сиёсий онгини ошириб юбориши ҳеч гап эмас. Ёшлар орасида эркин фикрли инсонларнинг кўпайдими, ана ундан кейин  уларнинг “Бирдамлик” сафида туриб, Ош тадбирлари ёрдамида Оқ Саройга қараб интилишини ҳеч қандай  куч тўхтатолмайди. Шу сабабли биз ўзи ёшларнинг фикрини зўрға  чалғитиб турибмиз.

 

БОШЛОВЧИ: Сиз “демократик” радиосиз. Қандай       қилиб “демократик радионинг” Вашингтон ва Прагадаги раҳбарлари сизнинг бу йўлдаги уринишларингизга  бефарқ бўлиши мумкин?

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: Уларни доимо алдаб, қўлтиғини пуч ёнққа тўлдириш менгаям осон эмас. Вашингтон ва Прагадагиларни  “Бугун кеч бўлди, радиодаги ўзгаришнларни эртага бошлаймиз” деб ишонтириш мушкул иш. Менга ҳам қийин. Бироқ, шундай бўлсаям уддасидан чиқаяпман! Очиғи, улар менинг алдаётганлигимни сезмайди, деб ўйлайсизми? Билишади, англашса-да, ҳам мени алдаётганларимни билишса-да, лом-мим дейишмайди, қаршилик кўрсатишмайди, хўп деб индамай кўниб қўя қолишади.   Кунлар, ойлар, ҳатто  йиллар шу тариқа ўтиб бормоқда. Натижада, Ўзбекистон халқи, қолаверса, ёшларнинг сиёсий фикр доираси ўзгармай қолмоқда. Буям бизнинг толеимиз…

 

БОШЛОВЧИ: Сизга нима  муҳим, ўзбек халқининг эркинлиги, озодлигими, ёки сизнинг  Озодлик радиоси ортидан қўлга киритаётган моддий манфатдорлигингизми?

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: Менга, албатта, ўз моддий манфатим  муҳим. Ўзбек халқи менга нима беради, айтайлик,   бундан кейин нима бераолади? Агар мен бу ердаги ишимни йўқотгудек бўлсам, миллионлаб мардикорларнинг бирига айланаман.  Ишсизликдан қўрқув ҳисси мени ўйлашимга мажбур қилади, агар билсангиз…. Ўзимни, оиламни ўйлашга мажбурман.

 

БОШЛОВЧИ: Агар сизга танлаш ҳуқуқи берилса, кимга қарши курашар эдингиз? Ўзбекистон президенти Каримовга қаршими, ёки мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевгами?

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: Мен олдинроч ҳам бир  жавобимда ҳам айтим: яшасин Каримов! Чориев бизни қаттиқ сиқувга олаётгани тўғри. Лекин биз ҳам бир четда жимгина қараб турадиганлар тоифасидан эмасмиз.  Унга қарши аллақачон кураш бошлаб юборганмиз. Маҳсулини яқинда ўзингиз кўрасиз.

 

БОШЛОВЧИ: Сиз мунофиқсиз экансиз-ку?! Келажак авлод сизнинг бу қилмишларингиздан хабар топиб қолишидан, юзингизга туфлашидан қўрқмайсизми?

 

АЛИШЕР СИДДИҚ: Ҳали унгача анча бор. Лекин сиз!… Сен!!!… Сен бугундан бошлаб ишдан бўшатилдинг!!!

 

 

 

“Озодлик” радиоси Ўзбек хизмати мухбирининг туш таъбирини оққа кўчирувчи: Сардор Ўзтурк.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares