ЎЗБЕКИСТОН: КАРМАНА МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКИДАГИ ҚАЛЛОБЛИКЛАР: ТЕХНИКАЛАР ҚАНИ?

 

Ҳамма жойда бўлганидек, кейинги йилларда Навоий вилоятининг Кармана туманидаги машина-трактор паркида ҳам хўжасизлик ҳукм сурди.

Натижада, мазкур ташкилот раҳбари Олим Назаровнинг “шарофати” билан 2010 йилда Кармана туман машина-трактор парки фаолиятига якун ясалди.

Энг қизиғи, тугатилган ташкилот ҳисобидаги мавжуд техникалардан ҳамон дарак йўқ. Нафақат туманда, балки Навоий вилоятида бирор жонкуяр раҳбар йўқки, Олим Назаровдан “Техникалар қаёққа кетди?” деб сўраса… Бундай хўжасизликдан тугатилган машина-трактор парки раҳбари Олим Назаров ҳузур қилди, холос. Провардида, бутун бир бошли уловлар осмонга учдими, ерга кирдими, изсиз йўқолди. Ҳарҳолда, одам зоти кўп бошли аждар эмаски, темирдан ташкил топган матоҳларни ямламай, ютиб юборса… Афтидан, Олим Назаров қишлоқ хўжалигини ҳаракатга келтирувчи асосий қурол ҳисобланмиш барча  техникаларни Кармана тумани ва Навоий вилоятидаги мутасадди ҳамтавоқлари билан ҳазм қилиб юборган кўринади?

Бекзод БЕК

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Навоий вилояти  бўлими фаоли

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares