Сиёсий партияларнинг ўзини-ўзи бошқариш ораганлари билан ҳамкорлиги ҳақида сўз юритганда қогоздаги маълумотларга суянадиган бўлсак, аъло даражада амалга ошаётганининг гувоҳи бўламиз. Аслида эса ошкора, холисона баҳо берсак, бугун маҳалла фуқаролар йиғини ўз қозонида, сиёсий партиялар ўз қозонларида қайнашмоқда. Улар ўртасидаги ҳамкорлик фақат маълумотлар алмашинуви билан якунланмоқда. Ҳар икки ярим йилда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, оқсоқоллари ҳамда маслаҳатчилар учун сайловлар ўтказилади. Партия вакиллари бу сиёсий жараёнда мутлақо қатнашмайдилар. Бевосита ўзларининг аъзоларини, вакилларини ана шу тизимда кўпрок фаолият юритишига ҳаракат қилмайдилар.
Уларнинг ҳамкорлиги қачон бошланади, қачонки Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига депутатлар сайлови даврида маҳалла фаоллари иҳтиёрий мажбурий тарзда сайловнинг тарғиботчисига айланадилар.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон леберал демократик партияси ва Ўзбекистон халқ демократик партиясининг дастурларини синчиклаб танишиб чиқсангиз сиёсий партияларнинг ўз фаолиятининг бош вазифалари нималардан иборат эканлигини билиб оласиз. Эътиборни шунга қаратмоқчиманки, бу дастурларда ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги биронта жойда ҳам тилга олинмаган. Дастурларда ҳар бир инсон ҳақ ҳуқуқини таъминлаш вазифасини, миллат манфаатларини таъминлашдан ажратмаган ҳолда бажаради ва миллат манфаатларини таъминлаш ҳар бир инсон ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя этишнинг кафолатларидан бири деб ҳисоблайди дея баландпарвоз сўзлар билан урғу берилган. Яна олийжаноб анъаналар ва қадриятларга янгича руҳ бағишлаган ҳолда умумжаҳон тажрибаларини ижобий ўрганиб барпо этилади, миллий истиқбол миллатнинг қадимий тажрибаси заминида янгилик ва тараққиётга интилиши туфайли рўёбга келади деб белгилаб қўйилган. Айни бу ибораларни келтиришдан мақсад, сиёсий партиялар бевосита ўз ҳаракатлари билан шунча масьулиятни зиммасига олиб уддалаши мантиққа тўғри келмайди. Аслида бу вазифаларни ўзини-ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорликда амалга ошириш белгилаб қўйилганида эди, шунда узвий ҳамкорлик пайдо бўлган бўлур эди.
Бу мавзуга тўҳталишимизнинг боиси, Сиёсий партиялар маҳалла орқали кенг жамоатчилик орасига кириб бориш имкониятига эга бўларди. Афсуски, сайловчилари орасига киришга на сиёсий партиялар, на депутатлар жазм қиладилар. Чунки, сайловлар жараёнида берилган ваъдалар муаллақлигича осилиб турибди-да. Ваънасини устида чиқишини сўраб қолишса нима деб жавоб берадилар, мана бу муаммо…
Ойша РАҲМОН қизи
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот котиби



