Ойлик маошлар пластик картага ўтказиляпти. Лекин, уни ишчи, хизматчи хоҳлаган жойида ўтказиб олиш имкониятига эга эмас. Албатта банкка бориб ўтказиши керак. Фақар йирик шаҳарларда, корхоналарда битта ёки иккита жойга банкаматлар қўйилган. Улардан фақат пластикка пул ўтказиб олиш учун фойдаланса бўлади. Аслида пластик карточкадаги пулингизни нақ пул қилиб олиш ҳам мумкин, банкамат орқали. Лекин, унга нақ пулни солишмайдида.
Туманлар, қишлоқларда бу ҳақда гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Фермерда ишлаб ишлаб зўрга ғўзапоя оладиган дала ишчиларига, тўғри банкаматнинг нима кераги бор. Лекин, туманларда ҳам ўқитучилар, шифокорлар бор. Корхоналар бор. Боласига нафақа пули оладиганлар бор. Пул керкми, келади-да банкка, қабилида иш тутилади. Пластик картага пули тушган фуқаро келади иложсиз банкка. Яқин орада банкаматлар йўқ бўлгандан кейин, илож қанча. Айрим уддабурон савдо дўкони сотувчилари шундан ҳам пул топиш йўлини уддалашяпти. Пластик картага пул тушириб бериб, беш юз сўм олишяпти. Йўл кира қилиб банкка боргандан, дўкончини алқаб алқа пулларини тушириб олишяпти. Энди 500 сўм қаердан келиб қаерга ҳам кетарди деган ўзбекона гап бор-да. Банкирлар эса банкаматлар ўрнатига қурби етмас эмиш, банкамат деганлари ҳам жуда қиммат экан-да. Пули бор банклар қийналмасин, оддий фуқаро ҳаммасига кўнади, қийналса ҳам сиртига чиқармайди.
Холисхон ҲАҚБЕРДИЕВА
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Наманган вилояти фаоли



