Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси 36 бет, 26боб, 128 моддадан иборат. Конституцияда деярли барча соҳаларни қамраб олган. Жамики ҳақ-ҳуқуқлар моддалар асосида белгилаб берилган. Фақат негадир милиция ходимлари, яьни ИИБ фаолияти бундан мустасно. Ҳатто мамлакат Бош Қомуси Коснтитутцияда ҳам биргина милиция ходамларининг ҳуқуқлари, бурчлари хусусида бирор бир сўз айтилмаган. Эҳтимол, шунинг учундир мамлакатнинг бу соҳада фаолият юрутувчи қатламни ўғри, жиноятчи, туҳматчи, ахлоқсиз қўйиннгчи, улар дунёдаги барча иллатларни ўзларида мужассам айлаган инсонлардир. Уларни хатто «инсон» деб атагингиз кемайди.
Фаолияти қонунлар асосида белгилаб берилмаган бу соҳа ходамларини оддий халқ «итлар» деб аташади. Прокуратура, МХХ ва бошқа давлат бошқарувида турган раҳбарлар ўз манфаатлари йулида милиция ходимлари хизматларидан фойдаланишади. Чунки тепада айтиб ўтилганидек, милиция ходимлари фаолияти қонунан ҳаракатда эмас. Шунинг учун давлат томонидан халққа нисбатан қилинадиган зўравонликлар ва барча ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар милиция ходимлари томонидан бошлаб берилади, ёки бажарилади. Уларни қадим замонлардаги қароқчилар деса бўлади. Чунки улар бошқа касб эгаларининг давлат томонидан тайинланган маошидан анчагина кўп ойлик маблағга ҳам қаноат қилмайдиган, кийган формасидан фойдаланиб минг хил баҳоналар билан одамларнинг охирги тийинигача чўнтагидан қоқиб оладиганлар тоифасига киради. Агарда милиция ходамларининг бу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари хусусида йўқорида турувчи органларга шикоят қилинган тақдирда ҳам, энг ачинарлиси, ҳеч қандай натижа бўлмайди. Қисқаси, қонунсизликлар устига қонунсиз. Аслида ҳато Конституцияда иш фаолияти қонунан белгилаб қўйилмаган ИИБ ходимларининг ноқонуний фаолият юритишларининг ўзи ноқонунийликдир. Шу ўринда Президент И. Каримовнинг Тошкент шаҳар ИИБ биносига кираверишда катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган шу сўзларни келтириб ўтиш жоиз деб ўйладим: “Хуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам, қалқони ҳам қонундир”.
Шу иборалар қоғозда эмас, амалда бўлишини жуда-жуда ҳоҳлаган бўлур эдик….
Бу мавзуга яна кайтамиз.
Акбар ОДИЛОВ
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Тошкент шаҳар бўлими фаоли



