Навоий тиббиёт коллежи маъмурияти коллежни битирувчи талабаларни иш билан таъминлашни ўз зиммасига олишдан бош тортишмоқда. Натижада ота-оналар фарзандларини ишга жойлаштириш мақсадида идорама-идора сарсон юришмоқда. Ота-оналарнинг айтишича, фарзандлари мутахассислигига мос келмайдиган ишларга ҳам номига бўлса-да, ишга олинди деб имзо қўцйдириб келасизлар, деб коллеж ўқитувчилари талаб қилишмоқда.
Мадина Зойирова Навоийазот ОАЖ билан уч томонлама шартнома имзолаб, практика ўтаган. Аммо кадрлар бўлими Фазлиддин Холмуродов ва поликлиника бош врачи Ўроқ Икромовлар саккиз ойдирки, уни ишга олишдан бош тортишгмоқда.
МАҲЗУНА
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Навоий вилоят бўлими фаоли



