Кейинги йиллар мобайнида Ўзбекистонда босма оммавий ахборот воситалари сони 15 баробар, электрон ОАВнинг сони эса 7 бараварга кўпайди. Бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийиб 1200 тани ташкил этяпти. Мавжуд барча телеканалларнинг 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Мамлакатдаги умумий оммавий ахборот воситаларининг 54 фоизи нодавлат, 46 фоизи давлат тармоғи ҳиссасига тўғри келяпти.
Оммавий ахборот воситалари збекистон Республикасининг Конститутцияси, «Оммавий ахборот воситалари тугрисида»ги, «Журналистларнинг ахборот олиш кафолатлари тугрисида»ги Конунларга асосан, сиёсий партиялар фаолиятини ёритиш ҳуқуқига эгалар.
Лекин. Сайловлар ҳақида кўрсатувларни ёритиш ҳуқуқи Республика Марказий Сайлов комиссияси томонидан фақат Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Ўзбекистон каналига берилади холос. Натижада партияларнинг ўрни, фаолияти ҳақидаги тахлиллик мақола ва кўрсатувлар йўқ даражада ўулди. Факат партиянинг тармоқ газеталари хўжакўрсинга бўлмағур, сайловчига ҳеч нафи йўқ бахсларни авж олдирадилар. Аммо бу газеталар кенг халк орасига умуман кириб бормаган. Обуна нахри қимматлиги учун оддий фуқаролар бу нашрларга обуна бўлмайдилар. Ундан кўра “Тўтиқуш”, “Келинчак” каби газеталардаги олди-қочдиларни ўқиб, бошқотирмаларни ечишни афзал кўрадилар. Сиёсий жараёнлардан омма нари юришга одатланган. Оч қорним тинг қулоғим қабилида.
Аслида, «Журналистларнинг ахборот олиш кафолатлари тугрисида»ги Конунига биноан барча матбуот нашрлари, журналистлар бу мавзуни кенг камровли ёритиши мумкин. Бу конунга факат когоздагина колган.
Яна бир масала. Сайловлар ва сиёсий партиялар фаолиятининг барча кирраларини очиб беришда вилоятлар мисолида гапирадиган булсак, аслида ана шу тизимга мослашган, уни тўлақонли ёритиб бера оладиган, ихтисослашган журналистларни топиш ҳам қийин. Жуда кўп журналистлар бу мавзуда узоқроқ юришга харакат қиладилар. Чунки, сиёсий партиялар ҳақида қонунни, уларнинг сиёсий харакатлари нималардан иборат эканлигини ёритишда малакалари етишмайди. Нашрларни олиб қарайдиган бўлсак, жойларда сайловчилар билан депутатликка номзодларнинг учрашуви жараёни ҳам оддийгина хабар тариқасида, қисқа ёритилади. У ердаги мунозаралар, партия вакилларининг фикрлари, сайловчиларнинг қарашлари оммавий ахборот воситаларига олиб чиқилмайди.
Худди шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётда партияларнинг фаоллиги талаб даражасида эмас. Улар йиғилишлар, нари борса айрим тадбирларнигина ўтказиш билан чекланадилар. Рўй бераётган воқеа-ходисаларга муносабат билдирмайдилар. Партиялар ҳаёти ва фаолияти ОАВда жуда кам ёритилади. Матбуот билан ишловчи билимдон партия вакиллари бармоқ билан санарли. Улар телевидение ва радиога интервью беришдан қочадилар. Мунтазам равишда сиёсий мунозаралар клублари ташкил этилмайди. Бахс, мунозара, тортишувлар ўтказиш учун радио ва телевидениенинг таъсирчан кучидан фойдалана олмайдилар. Аслида бунга ўзлари ҳам тайёр эмасларда. Қачонки сайлов жараёнлари яқинлашса партияларнинг борлиги сезилиб қолади. Сайловлар ўтиши билан яна уларнинг фолияти сустлашади, оқ айиқлардек қиш уйқусига кетадилар.
Ҳозирги кунда улар жимжит. Ўзларининг сайловлар жараёнида эьлон қилган дастурларининг бажарилиши, сайловчилар билан учрашувлар, мавжуд муаммоларни хал этишдаги иштироклари ҳақида матбуотда мақола ёки кўрсатув, эшиттиришларни умуман топа олмайсиз.
ОЙША РАҲМОН ҚИЗИ.