Бирдамлик халқ харакати раҳбари Баҳодир Чориев жуда долзарб масалани кўтариб чиққанлар. Албатта, бугун матбуот катта куч, агар тўғри, фидоийларча ёндошилса, ҳимоя воситаси сифатида тенгсиз қурол. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясининг “Ҳар бир инсон эьтиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга, бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эьтиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қаьтий назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади”, дейилган 19-моддада. Ушбу халқаро ҳуқуқи меьёр Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида ҳам кафолатланган.
Энди Ўзбекистонда нашр этилаётган, эфирга узатилаётган кўрсатув ва эшиттиришларни, ахбортларни кузатамиз. Кўп ҳолларда ахборотлар саёз ва узуқ юлуқ эканлиги, “Жаннатлардан хабарлар” тарзида ёритилиш ўқувчиларнинг газетада, ахборот кўрсатувларига беэътибор қолишларига сабаб бўлаяпти. Шу билан бирга ОАВларининг, айниқса, нодавлат оммавий ахборот воситаларининг тижоратлашиб бориши турли енгил елпи воқеликларни чоп этилишига йўл очмоқда. Бугун барча оммавий ахборот воситаларида коммунал тўловлардан аҳолининг қарздорлиги ҳақида кўпиртириб, баьзи ҳолда газ, сув, электр энергияси идоралари тақдим этган аҳолининг қарздорлик рўйхатини ҳам эълон қилмоқдалар. Улар бунинг учун тижорат тарзида нашрларга пул ўтказиб берадилар. Буни ёритишда эса ҳар доим қарздорлар сафида исми фамилияси, аниқ манзили билан ёритилаётган фукаронинг хукукини унутиб қўйилмоқда. Бирор марта бу фуқаро нега қарздор бўлиб қолди, қарзини тўлашининг имконияти борми ёки коммунал идоралар бу хонадонлар билан шартнома тузганми, шартномага асосан мунтазам равишда газ, элект энергияси, тоза ичимлик суви билан таьминланяптими деган савол билан чиқмайдилар. Ваҳоланки қиш фаслида аҳоли хонадонига етарли даражада, газ, электр энергияси етказиб берилмаслигини биладилар, лекин бу мавзуни четлаб ўтадилар. Доимий ўтказиб берадиган арзимас маблағдан қуриқ қолишдан қўрқадилар. Ўша маблаҳ ҳам зўр-базўр кун кўраётган нашрлар учун керакда.
Дунёнинг тараққий қилган мамлакатларининг аксариятида (масалан, АҚШда ҳам, Олмонияда ҳам, Буюк Британияда ҳам, Фарангистонда ҳам) журналистнинг алоҳида ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи махсус қонунлар йўқ, аммо бу мамлакатларда журналист учун Сўз эркинлиги барқарордир. Модомки, Ўзбекистон журналистларининг касб фаолиятини ҳимоя қилиш ҳақида қонунлар яратилган экан, бундай ҳимояга эҳтиёж бор. Модомики, ахборот олиш қонуний кафолатланаётган экан, демак, ахборотни олиш ва айниқса тарқатиш ҳали муаммодир. Газеталарни варақлаймиз. “Дилкаш суҳбатлар”, “Инсонийлик тахтингдан тушма!” сарловҳаси остида келин ва қайнона муносабатлари ҳақидаги ярим бет насихатомуз мақолаларга кўзингиз тушади. Ёки бўлмасам, қўшиқчиларнинг кимга турмушга чиққани-ю, куёвнинг юлдуз қўшиқчидан неча ёш кичиклиги каби олди-қочди мақолалар тўлиб-тошиб кетган. Вакт тиғиз. Газетани соатлаб ўқиб ўтириш учун вавт кам. Шундай экан, янгилик ва воқеликни қисқа-лунда қилиб биринчи бетган, панд насихатларни 4-бетга бериш керакку. Ахборот олишга эринишган ёки тишга босгудек ахборот топишмаган, натижада 4-бет боп мақола 1-бетда чоп этилпди. Бу газеталар фақат тижорат мақсадида чоп этилади бизнинг назаримда. Газетхон учун бирор янгилик бермайди. Демократик мамлактларда Сўз эркинлиги жамиятнинг тараққиёти ва келажаги учун зарурлигини деярли ҳамма тушиниб етган, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолияти сиёсий ва ижтимоий анъанага айланган. Ўзбекистонда чоп этилаётган эски сийқаси чиққан хокимят газеталари бугун газетхонга ёқмаётганлигини обуна вақтида яққол сезиш мумкин. Газеталар 1050-1500 нусхада чоп этилаётгани фикримизнинг исботи. Булар ҳам ихтиёрий-мажбурий равишда обуна қилинган. Никохдан ўтаётган йигит ва қиздан 18 минг сўмдан мажбурий обунага пул тўлатиш холатлари фикримизнинг исботидир. Эндиликда шаҳар ва туман газеталари қолиб нодавлат газтеларига хокимятлар томонидан буюруқ билан обуна бўлиш холатлари ҳамон давом этмоқда. Газетанинг нашри қачон юқори бўлади, обрўйи ошади, халқнинг қалбига кириб, унинг дилидаги гапларни айтиб, муаммоларини бартараф этишда кўмакдош бўлса. Газетада ўқимишли, рост сўз кам бўлгандан кейин газетхонга нима наф. Кўп холларда марказий газеталарда чоп этилган хукумат қарорлари, сессиялар матни, қонунларни кўчириш билан тўлдирилган газетани ҳамма бирдек қизиқиб ўқимайди. . Расмий тилда ёзилган фармонни оддий ўқувчи тушуниши қийин. Қачонки ана шу фармонлар, сессия материаллари, қарорлар, қонунлар халқ учун, инсонлар учун нима наф келтиришини шархлаб берилса жуда кўп газетхон қизиқиб ўқийди.
ОЙША РАҲМОН ҚИЗИ.