СИЛ КАСАЛЛИКЛАР БЎЙИЧА ЯНГИ ЙЎРИҚНОМА….

 

АҚШ Элчихонасидаги ахборот ресурс марказида навбатдаги ПРЕСС  ГАП бўлиб ўтди. Журналистлар бу гал  вице консул Отто Вестхассел ва бош консул Леон Гендин билан учрашдилар.

Учрашувда дастлаб вице консул Отто Вестхассел АҚШ иммигрант ва қочоқлари учун сил касаллиги бўйича янги Йўриқноманинг Ўзбекистонда 2013 йилнинг 1 февралидан кучга кириши ва бунинг сабабларини гапириб берди.   Сил касаллиги бўйича техник йўриқномасига 2007 йилда ўзгартириш киритилган бўлиб, бу ўзгаришлар янги, тўғри аниқлайдиган тестлардан фойдаланилган ҳолда, АҚШга сил касаллигини олиб кириш хавфини камайтириш ва дастлабки ташҳис ва замонавий даволаш усуллари ёрдамида иммигрант ва қочоқларнинг соғлигини  яхшилаш мақсад қилиб қўйилган.  Йўриқномада  сил касаллиги бор бўлган иммигрант ва қочоқлардан бактериологик  текширув орқали  аниқ тест  натижаларини олиш талаб этилади. Касаллик мавжуд бўлса Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимининг назорати остида  бепул даволанади.

Пресс гапда журналистларни айни ҳозирги кунда  ушбу йўриқнома нимага керак деган савол қизиқтирди. Шу билан бирга  бугунги кунда  сил касаллигининг тарқалиши борасида саволлар билан мурожат қилдилар. Қисман бу саволларига жавоблар олдилар.

Шу билан бирга   ноиммиграцион  визаларга мурожаат этиш учун янги анкеталар, уларни тўлдириш тартиби ҳақида ҳам сўз борди.

Журналистларга  2013 йил 1 февралидан бошлаб, АҚШ фуқаролик ва иммиграция хизмати барча иммиграцион виза олувчилардан 165 АҚШ доллори миқдорида янги  иммиграция хизмати  учуг тўлов олинишини ҳам эьлон қилдилар. Ушбу 165 АҚШ доллори миқдоридаги тўлов иммиграцион виза учун топширилган хужжатлар тўпламини кўриб чиқиш, расмийлаштириш, сақлаш ҳамда ГРИН КАРТАни тайёрлаб, чоп этиш харажатларига сарфланишини айтиб ўтдилар.

Бир соат давом этган суҳбатдан сўнг журналистлар АҚШ элчихонасининг консуллик хизмати кўрсатувчи хоналарини кириб кўрдилар. У ерда яратилган шарт-шароитлар ҳақида  бош консул Леон Гендин гапириб берди.

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати     Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares