ОРАМИЗДА ИШОНЧ ЎЛМАСИН, ОДАМЛАР

 

 

Саида ҚУРБОНОВА

Ишончсиз яшаб бўладими? Ишонч бўлмаса оила бўладими? Эр-хотин , ота бола, ака-ука, опа-сингил, қавму қариндошларни бир-бири билан боғловчи шу ишонч риштаси эмасми? Одамлар орасида <<И Ш О Н Ч>> йўқолса, бу фожеа, фалокат эмасми?

 

Мен ўзим яшаб турган “Чаманзор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Товбой Солиев билан Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Накурт қишлоғида, битта сойдан сув ичиб катта бўлганман. Бирон фойдаси тегмаса-да, ич-ичимдан унга суянардим. Чунки у менинг қишлоғимнинг йигити эди.

Қишлоқларимиздан келин бўлиб, бошқа узоқроқ қишлоққа тушган қизлар бирон қишлоқдошини кўриб қолса ўз укасини ёки акасини кўриб қолгандек севинишади.

Меҳри товланиб қишлоқнинг у бошидан бу бошида яшаётган одамларни сўраб чиқади. Уйига таклиф қилади.

Эркакларимиз эса, кечаси бирон қишлоқда кечаси қолиб кетишса, шу қишлоққа келин бўлиб тушган қизнинг ҳовлисини излашади. Топишади ва меҳмон бўлишади.

Келиннинг қайнона-қайнотаси ҳам “Келинимнинг оға-инилари келиб қолишибди” дея қуда тарафни тун яримида бўлсада жон-жон деб меҳмон қилишади сийлашади.

Бунинг ҳаммаси ишончдан эмасми? Ишонч бўлмаса ярим тунда биров-бировни уйига киритадими? Худди ана шу ишонч туфайли 2012 йил 6 декабр куни қишлоқдошим, “Чаманзор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Товбой Солиев укам деб суяниб юрган иним мени ўз қўли билан олиб бориб, Пахтакор тумани ИИБ жиноят қидирув ходимлари билан фитна тузиб, 15 кунлик қамоққа тиқди. Туҳматнинг бадали оғир бўлади. «Гуноҳи гунохсизига уради» дейишади. Шунинг учун Худога бадал тулашдан қўрқинг !!! Одамлар! Мен Сизларга янаям ишонаман. Ишонч ўлмасин!!!

 

Саида ҚУРБОНОВА

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Жиззах вилоят бўлими етакчиси

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares