ДАРДЛАРИГА ДАРД ОРТТИРГАН ЖИГАРИМ…

 

(Эртакнома-воқей  ҳикоя)

 

Наманганнинг Поп туманида яшовчи 40 ёшли Халима огир дардга йўлиқди. Халкимиз орасида тузалмас, юкумлик, ёмон касаллик сифатида караладиган упка силига учради. Кишлокда сал гап чикдими, уни етти ёшдан етмиш ёшгача бир зумда билади. Озиб-тузиб кеган, тинимсиз калта-калта йуталиб юрган Халима дардини яширди. Шифокорга учрамади, огир дардга чалинганини кишлок билса, эртага болаларининг такдири нима булади. Узидан, оиласидан, болалардан ҳамма жирканадиган, ўзини олиб қочадиган бўлиб қолмайди, деган савол унинг қалбини ўртарди. Касалаини даволатиш учун эрининг қистовлари ҳам кор қилмади. Аммо, “Дарднинг яширсанг, истимаси ошкор қилади” деганларидек. Халиманинг дарди ҳам кундан-кунга кучайиб, юришга мадори колмади. Эри, фарзандлари, опа-сингиллари, қариндошлар ташвишга тушиб колди. Халимани кандай бўлсада шифокорга боришга кундиришга уринишди. Халима кишлогдаги эмас, узокрокдаги докторга боришга кунди.  Лекин, оила бошлигининг боши қотган. Киш булса. Эрта бахордан кеч кузгача  фермерда сувчилик килиб топгани зур-базур рузгорга етса, Тошкентдай жойга бориб хотинини даволатишнинг узи булармиди. Карз кутарсинмикин. Хозир илик узилди пайтда ким хам карз берарди. Хилвиллаган уйининг остонасида бошини чангаллаб утирган эрининг ахволини куриб Халима узига улим тиларди. Дардини хеч ким билмай улиб куя колса буларди. Шунда фарзандлари оила кураётганда совчиларни хеч ким  остонадан кайтармасди. Лекин, бандаси худонинг берган умрини  яшайди. Дард бошқа, ўлим бошқа.

Онасининг дард чекаётганига чидамаган  17 ёшли ўғли тоғаларига ялинди, онасини даволатишга қарзга пул бериб туришларини, кмардикорлик килиб булсада,ишлаб албатта бу қарзларни  узишга ваьда берди. Қишлоқда жуда куп ахоли кўл учида яшайди. Ортиқча пулнинг ўзи йўқ. Шундай бўлсада ейиш-ичишдан қисиб бўлсада, узлари хам ёрдам беришга чогланиб туришганди, нима бўлганда ҳам жигар-ку. Куз тикиб турган сигир, бузокларини сотишди.

Шу тариқа яқинлари, қариндош-уруғлари хашар қилиб пул йиғишди. Халима эри ва опаси билан Тошкентга йўл оладиган бўлди. Тошкентга кира қилувчи ҳайдовчи эшик олдига келиб сигнал берди. Халима ўғлидан машинанинг орқа юкхонасига бир қопга жойлаган ўтинни, кўмирга қорилган тезакни солиб қўйишини илтимос қилди. Сумкасига  5-6 дона шамни ҳам жойлади. Киш бўлса бегона жойда, газ йўқ, чироқ йўқ деб ўтиргандан гамини еб олгани яхшида деди эрига. Эри хам унинг кўнглига қараб индамади. Шофёр эса хайрон. Ўрмонга ўтин билан борадими булар дея гудраб юкларни жойлади.

Эрта тонгда давон сари ўрмалаган енгил автомашина кўз-юмиб очгунча Тошкентга кириб келди. Умри бино бўлиб, Наманган шаҳридан нарини кўрмаган Ҳалима Тошкент шаҳрига кириб келгач, сал тетикланди. Атрофга назар ташлаб, осмонўпар биноларни томоша қила бошлади. Шаҳарни ўзининг пастқам уйлардан, ўнқир-чўнқир йўллардан иборат қишлоғига солиштирди. Оғир мехнатда, қишда дала-даштлардан ўтин-чўп териб келиб, ўчоққа ўт қалаб кун кўраётганлар худди дўзахда, бу шаҳарликлар жаннатда яшаётгандек кўринди. Бир марта дунёга келиб шу азобда  яшашга мажбур булаётганидан, бу қисмат болаларининг ҳам пешонасига ёзилганидан юрагига оғриқ кирди. .  Опаси унинг кўнглидан кечганларидан бехабар, тетиклашгани кўриб ичида худога шукур қилиб, дардига шифо тилади.

Улкан шаҳарнинг бир четида жойлаган сил касалликлар шифохонасига келиб тушишди.  Қопдаги ўтину, тезакларни қоровул турган хона ёнига жойлаб, ўзлари шифокорга учрашди. Минг азобда, соатлаб пойлаб шифокорнинг хузурига хам киришди. Халимани обдан текширган доктор, бошини сарак-сарак қилиб, эртароқ келмаганига койиди. Энди операциясиз тузалмаслигини тушунтирди. Ҳозирча касалхонада жой йўқлигини, хафта охирида жой бўшашини, унга қадар шу яқин орада туриб даволанишини, операция учун куч тўплашини айтди. Албатта, дарди тузалишига ишонтирди. Эри шифокорга бу ерда бегона эканликларини, қаерда яшаб туриш мумкинлигини сўради. Касалхона атрофидаги хонадонлар эгалари ижарага жой беришини билиб олди. Кун аллақачон қорайиб, кеч кирган эди. Лекин, кучалар кундуз кунидай  чароғон,  одамлар ва машиналар билан гавжум, кундузидан фарқи йўқ эди. Кўчалардаги дарахтларга, махобатли бинолар олдида турли шаклдаги ёнар чироқлар ўрнатиб ташланган, одамнинг кузини қамаштиради. Халима опаси билан касалхона эшиги олдида турар экан, атрофга аланглаб томоша қилар, хайратланиб чироқларга қарарди-ю, қишлоқдаги каби хозир чироқлар ўчиб қолса йўлини қандай топишидан кўнгли хадикда эди. Касалхонадан сал нарида бир аёлга дуч келишди. Ундан ижара уй борми йўқлигини сўрашди. Аёл ҳам мижоз кутиб турган эканми, юринглар дея ўзининг енгил машинаси томон бошлади. Чароғона кўчалардан ғиззилаганича машина мехмонларни юклаб, махобатли баланд ровот  олдига келиб тўхтади. Опа-сингиллар икки қаватли уйни куриб хайратдан лол қолишди. Бир-бирига қараб, ижара қиммат бўлса пулимиз етадими дегандек, эрига  имлади Халима. Бизни қишлоқдан келганимиз учун арзонлатиб бердилар опа, ташвиш чекманглар, пулимиз етиб қолар деди, эри. Уй эгаси уларга икки хонали алоҳида уйни кўрсатди. Ёқмаса бундан каттароқлари ҳам бор деди. Мехмонлар худди, хон қасрига киргандек, оёқ тагидаги гиламчани авайлаб босишар, юмшоққина ўриндиқларга ўтиришга ийманишар, бир-бирига хижолатли боқишарди. Умрида қишлоқ шароитини кўрмаган, пулни-пулга уриштириб, қатор-қатор уйларни олиб, ижарага бериб, хашаматли яшашга ўрганган уй эгаси нима гаплигини билмай, ҳайрон. Бемолол туришларингиз, газ плитасида овқат қилишингиз, хаммомда иссиқ сувда чўмилишингиз, кир ҳам ювишингиз мумкин деб опасига хамма жойни курсатиб чиқиб кетди. Толиққан Халима краватлар кўйилган хонага кириб, астагина чузилди. Уйга хавас билан ишлов берилган экан, қандиллари ҳам қиммат бўлса керак, кўрпаларнинг юмшоқлигини, ёстиқларнинг момиқлигичи, дея хаёлидан ўтказиб секин кўрпаларни силаб кўрди. Шу топда опаси қайноққина жой дамлаб келди. Ҳалима чойни хўплар экан, мазаси ҳам бошқачая, қаерда қайнай қоли, бу чой дея опасидан сўради. Газда қайнатдим, чойнакнинг қулоғидан газ ёняпти, деди опаси. Шу орада иссиқина шўрва ҳам пишиб келди. Тамадди қилиб, ичига иссиқ кирган Халима   секин деворларни ушлаб ошхонага кирди. Газ ўчиғу хона иссиқ.

Гугуртни олиб газни ёқиб кўрди. Орқасидан кирган опаси, мен сени алдайманми, биз Тошкентдамизку, бу шахарда, газ ҳам бор экан, чироқ ҳам ўчмас экан, бекорга ўтин, тезак, шам кўтариб келибсан, синглим, майли қайтариб олиб кетамиз, уларнинг қадри бизга ўтинади деди жилмайиб. Синглисини охиста етаклаб ҳаммомга олиб кирди. Иссиқ сувни ваннага тўлдириб, бир зумда ювиниб ҳам олишди. Толиққан Халима яна ётоққа кириб, юмшоққина кўрпага чўзилди-ю, шошилиб ўтириб олди. Кўз ўнгидан зим-зиё, пастқам уйидаги сандалнинг тепасига шамни қўйиб, мункиллаб ўтирган қайнона-қайнотаси, кўзлари тутиндан ачишиб утирган қизи билан ўғли келди. Юраги санчиб, инграб юборди. Эри билан опаси югуриб келишди.  Оғриқдан Халиманинг   кўзидан шашқотар ёш оқарди. Дарди хуруж қилиб қолди дея эри атрофга зир югурди. Яхши одамлар кўмагида тез ёрдамни чақирди. Докторлар келиб, енгилроқ юрак хуружига учраганини айтиб, биринчи ёрдамни бериб, қимирламай ётишини айтишиб, дори-дармонларни ёзиб бериб кетишди.

Дорилар таьсири кетгандан сўнг уйқудан уйғонган Халимани дили хуфтон эди. Ҳиссиётларга берилиб, ўзини-ўзи ёғда қовурарди. Нега энди биз шундай шароитда яшамаймиз, нега хафталаб чироқни ўчиришади, ҳатто ёзда ҳам газ нималигини билмай тезак ёқиб умримиз ўтяпти, Тошкентнинг кўчаларида исроф бўлиб ёниб ётган чироқларнинг юздан бирини бизга берса бўлмайдими. Бизнинг дарди-холимизни айтгувчи, бош кўтариб чиқувчи борми, дея юраги ғалаён кўтарарди.   Юракнинг бу ғалаёни унга иккинчи дард бўлиб ёпишди, бир дарди икки бўлди, Юрак инфаркини бошидан кечирди. Эди докорлардан ҳам нажот қолмаганди. Жони бўғзига келиб қолган Халимани давон оша зўрға  қишлоққа олиб келиб олишди. Қишнинг қаҳратонидан совиб кетган зах хонада, шамнинг нурсиз ёруғида кўзини очган Халима худди Тошкентга борганини, ёруғ-чарогон кўчалар, иссиқ парқу тўшагу, ёстиқлар, парли хаммомлар, қозоннинг қулоғидан ёнаётган газлар жаннатдагина бўлишини ҳаёлидан ўтказди-ю, ўша ёқларга равона бўлди. Якинлари, икки жигаргўшаси эса  гўзапоянинг ўтинидан салгина илиқлик олган   сандалга биқинганича  шамнинг   ғира-шира ёруғида қолиб кетишди…

 

 

ОЙША РАҲМОН қизи

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares