Шайбонийнома (13)

Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)

(тарихий достон, давоми)

XLIX
Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмон мўғул устиға отлониб Жаҳонгир Мирзони қочуруб, Хўжанд қалъасини олиб бузғони

Ҳазрати хони Сулаймон миқдор
Ўзининг тахтида чун топти қарор,

Айлади ҳукмким қотлонсунлор,
Бир ой ўтгоч черик отлонсунлор.

Ким мўғул ишини бир ён қилоли,
Фатҳу нусрат била қойтиб келоли.

Алачахон доғи бир сардорин
Йибориб, айлади меҳр изҳорин.

Ики бошлиқ бек ила икки хон
Қилдилар икки минг албончи равон.

Лек шоҳзодаки даркор эрди,
Мингча яхши йигити бор эрди,

Бу хабарлорни эшиткоч ул хон
Айлади ҳукмни ҳам ушбу замон,

“Черик ул мулк сори азм этсун,
Азмини жазм қилиб разм этсун.

Хон Жаҳонгирни топо азм эткоч,
Азмин ул мулк сори жазм эткоч,

Хиради хушнавис этти баён
Ким, қилур икки Жаҳонгир қирон”.

Бу ҳикоятнй эшитгач банда,
Ушбу сўз бошиға еткоч банда

Дедим ўзум билаким, эй нодон,
Бу недурким хирадинг қилди баён.

Гар онинг оти Жаҳонгир эрур,
Шеваси қобили таҳрир эрур.

Хон Жаҳонгир эрур маънида,
Хиради бор эрур бу маънида.

Бу жаҳонгир қошида недур ул,
Муни кўргоч ким анго солғой йўл.

Кимгаким дидайи маънибин бор,
Анго пўшида змас бу асрор.

Подшоҳ нури худодир шаксиз,
Подшоҳ шамъи худодур шаксиз.

Подшоҳ мартабаси олийдур,
Подшоҳ кавкабаси олийдур.

Лек бисёр тафовутлар бор,
Подшоҳлар аросинда, эй ёр.

Қойдаким нури илоҳи кўпроқ,
Давлати номутаноҳи кўпроқ,

Қойсининг тунглигидин бир партав
Равшан айлаб, они айлор Хусрав.

Қойсининг эшикидин кирди қуёш,
Айлади нури била они фош,

Қойси саҳро аро қилди маскан,
Айлади бағри учун ерни ватан.

Нур чун етти анго ёйилди,
Нурнинг кўнгли тақи очилди.

Масканига яраша тушти нур,
Ҳимматиға яраша топти ҳузур.

Хондин ўзгани демак нури худо,
Ўзга шоҳдарни демак шамъи худо.

Анго ўхшорки, тушар ерга қуёш,
Борча эл они қуёш дерлар фош.

Лек таҳқиқи қуёш эрмас ул,
Меҳри зотиға тутош эрмас ул.

Қуёш улдурки эрур гардунда,
Партави баҳр била ҳомунда.

Улки бор ерда анинг партавидур,
Партави ичра кўрунган завидур.

Партав ичида кўрунган завлар,
Бўлди ер юзидаги хусравлар.

Осмон ичра қуёш тобон,
Бор бу айёмда Шайбонихон.

Ҳосили қисса ўшул хони далер,
Айлағон ҳамла ўшул навъки шер.

Боёғи шоҳи Жаҳонгир нишон,
Бешасин холи этиб, қочти равон.

Тоғ аросиға кириб ўлтурди,
Берк ерларни муносиб кўрди.

Лек ўлтурди Хўжанд ичра ғариб,
Ўзини кўрди Хўжанд ичра ғариб,

Бўлди ҳампой анго Санжар ҳам,
Қилибон қалъаларини маҳкам.

Хон етиб келгоч ўшул қўрғонға,
Айлади ҳукм бизинг султонға

Ким: “Насиҳат қилингиз бу элга,
Бормосун жонлори ўтлуқ ерга”.

Хон сўзи бирла ҳамул дам Султон,
Қалъаға айлади ирсол нишон.

Ул нишон ичра насиҳат бисер,
Лек алар кўнглига ҳеч зтмади кор.

Асру мазбут эди қалъалари,
Муттафиқ қалъадағи халқлари.

Бор эди томлари асру баланд,
Солмас эрди анго андиша каманд.

Йўқ эди хандақиға поёби,
Хандақида бор эди гирдоби.

Қалъа томида чекиб новаклар,
Бор эди ёнида кўп мардаклар.

Борча новакфикану сангандоз,
Борчаси барқсифату оташбоз,

Қилиб ул хайлу гуруҳи авбош,
Киши бошиға муҳайё юз тош. ;

Тошдек беркитиб ул қўрғонни,
Чиқибон кўрмодилор Султонни.

То алар сўзин айитқой хонға,
Қилғой ул қавмни тўш эҳсонға.

Чун алар айладилор саркашлик,
Бўлди роҳзанлари мажнунвашлик.

Онглаб ул ишларини ҳазрати хон
Айлади қаҳр юзидин фармон

Ким: “Бу қўрғонға уруш солсунлор,
Халқ қўрғонда боқиб қолсунлор!”

Нардбону тўра тайёр эрди,
Лашкар аҳли бори жаррор эрди,

Юрдилар бориси фармон бирла,
Туздилар разм ишин жон бирла.

Еттилар тўра олиб хандақиға,
Ўттилар кўпру солиб хандақиға.

Боқмади баъзилари кўпруга ҳам,
Кўпроги суйидин ўтти беғам.

Хокрезиға етиб турдилар,
Ўзларин қалъаға еткурдилар.

Турди ўқ учида қобучилари,
Ўқларин ёға қўюб чустлари.

Бош чиқорғонни отиб урдилор,
Ўқлорин жониға еткурдилор.

Хандақининг суйидин ўткан эл,
Хасмнинг ишини ҳуркуткон эл

Қўйдилар қалъаға шотуларни,
Соқладилар бори қобуларни.

Калъанинг томи баланд эрди басе,
Ўзи мазбут нетокким қафасе,

Етмоди томиға шоту асло,
Қилдилор қалъа эли ҳам ғавғо.

Тошлор ташладиларким, сўрма,
Фитналар бошладиларким, сўрма,

Олти мингча киши ғавғо айлоб,
Икки барлосни мирзо айлоб,

Лек хон давлати ғолиб бўлди,
Балки давлат анго толиб бўлди.

Хон қўли борча ҳужум айладилор,
Тощдек хасмни мум айладилор.

Қойси ергоки етишти шоту,
Демадиларки етишмасдур бу,

Қоздилар ҳосил ўшул ерни-ўқ,
Қилдилар нозил ўшул ерни-ўқ.

Қозғоч ул томни ковланди тамом,
Хоннинг оллида йиқилди ул том.

Рахна ул қалъаға солғоч даврон,
Чиқтилар қалъаға лашкар яксон.

Қирдилар борча урушқонларни,
Жуйдилар андо турушқонларни,

Қатли оме бўла бердики, дема,
Издиҳоме бўлабердики, дема.

Қирдилар қалъада бўлғон халқин,
Етти ул элга фанодин салқин.

Бирининг қорни бўлуб эрди чок,
Ваҳмдин бири бўлуб эрди ҳалок.

Қойсинииг боши нигунсор эрди,
Ўзи туфроқ била ҳамвор эрди.

Қойсининг мағзи бурундин чиқти,
Қойси ўзини қуюққа йиқти.

Қойси сомон аро бўлди пинҳон,
Қойси бир бўлди яна бесомон.

Қойсилор ўлжа бўлуб чиқтилор,
Дарду ғам бирла тўлуб чиқтилор.

Бошлори тўп киби ғалтон бўлди,
Қалъанинг ичи тўла қон бўлди.

Қалъани тийра кўруб лашкар эли,
Қалъанинг халқини деб Ҳайбар эли

Ўт солиб айлодилор равшан ани,
Қилдилар ўт била бир гулхан ани.

Ўт тутошти басе ул қўрғонда,
Ҳеч нима қолмоди куймой анда.

Ёшуниб қолғон эли ҳам ёнди,
Ўлтуруб солғон эли ҳам ёнди,

Ўт тутошқон била ул сарманзил
Дўзахе бўлди алорға ҳосил.

Ул жамоатни солиб дўзах аро,
Берди жаннат черик аҳлиға худо.

Жаннат улким бори иқбол била,
Фатҳу фирузлиқу мол била,

Кўрдилор соғу эсин жонларини,
Зафару фатҳ ила султонларини.

Хонға чун нусрати довар бўлди,
Қалъанинг фатҳи муяссар бўлди.

Айлади ҳукмки, айлаб тақсир,
Ҳеч ким сақламасун ҳеч асир.

Ўлжа эл борчаси бўлди озод,
Топишиб бир-бирини бўлди шод,

Хон яна азми Самарқанд этти,
Юруб ўз тахтгаҳиға етти.
***

L

Ҳазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-рахмон мўғул хонлари устига юрмоқ бўлғони ва ўзидин бурун ғазали дардангез фитнаомез ойтиб ул хонларға йиборгони ва ул хонлар ул ғазалдин олифта бўлуб кенгошлари ва имом-уз-замонға элчи йиборгонлори

Ҳазрати хони Скандар кирдор,
Ҳомийи шаръи расули мухтор.

Чун Хўжанд ишидин ўлди фориғ,
Тахт аҳлиға қўшулди фориғ.

Зоҳиран ўтмоди бўлғой бир ой,
Ким яна ул шаҳи олам орой

Мўғул устига юрумоқ бўлди,
Еру кўк валваласидин тўлди.

Асру кўп эрди муғулнинг хайли,
Элни бузмоққа алорнинг майли.

Кўп улусларни алор буздилор,
Ўзлорин зулм била туздилор.

Хон Самарқандни ўйлойдур эди,
Йўл хануз ул сори солмойдур эди,

Ким мўғул подшаҳи Хоникахон,
Бу улусни қилиб эрди вайрон.

Хукм айлоб эдиким хайли мўғул,
Қўшубон ўзлорига неча чуғул

Суғдининг элларини чопсунлор,
Ҳарна қопқонларини қопсунлор.

Ул ики йил кеча-кундуз ул хайл
Кирдилар суғд аро андоқким сайл.

Селдек, лек бало селидек,
Не бало бўлғой алор хайлидек.

Хон Самарқандни олғондин сўнг,
Юртин ул шаҳрда солғондин сўнг,

Мўғул ўзга кела олмос бўлди,
Йўл Самарқандға солмос бўлди.

Бўлди бисер забун хон қошидо,
Лек бор эрди ёғлиқ бошидо.

Қирқ мингча мўғули бор эрди,
Ким бори размда жаррор эрди.

Тошканд эрди анинг тахтгаҳи,
Тоғу тузин тутиб эрди сипаҳи,

Шаҳрухия доғи ул хонда эди,
Лек халқи бори армонда эди.

Ким қочон хайли мўғулдин қутулуб,
Шукрлар айтконбиз шод бўлуб.

Ўротепа доғи ул хон қўлида,
Фону Киштуд ҳам анинг йўлида,

Мулкининг бир ёни Сайром эрди,
Бир ёни Диззақу Юрғом эрди.

Бор зди қалъалори Хайбардек,
Қалъалар ичра эли кофардек.

Мунча лашкар била ҳосил ул хон
Бўлмади размға мойил ул хон.

Ўзини бедилу ожиз кўрди,
Инисини тилотиб келтурди.

Иниси асру диловар эрди,
Ўзининг хайлиға сарвар эрди.

Алачахон эди анинг оти,
Анго бор эрди шижоат зоти.

Тахтгоҳи бўлуб эрди Турфон,
Ҳам Хитоға солиб эрди тўфон.

Муттасил уруши қалмоқ била,
Юруши-туруши қалмоқ била.

Ул келиб бир неча лоф отқондур,
Бир неча саҳми газоф отқондур.

Хонға еткондур анинг лофлари,
Кор эткондур анинг лофлари.

Хон анинг сўзларидин тунд ўлди,
Ғайратидин ичи-тоши тўлди.

Қилди ярлиғки бори султонлар,
Ҳам қарочилару ҳам ўғлонлар.

Борча йшглик тузуб асбоби яроғ,
Кўзласунлар бори лашкарда фароғ.

Борчаси куч била келсунлар,
Тинч хотир била иш қилсунлар.

Бўлмағунча мўғул иши бир ён,
Мулкига борғуси йўқ ҳеч султон.

Ярлиғининг йўсуни бирла бори,
Йиғилиб келдию жам кўчлори.

Хайлу лашкар йиғилиб келгунча,
Ўз ярогиии килиб келгунча.

Ул икки хон тарафиға бу хон,
Бу ғазални айитиб қилди равон.

***

Хазрати имом-уз-замон ва халифат-ур-раҳмоннинг ғазалидур

Эй оқилон, эй оқилон, тарк эт, сен эмди бу жаҳон,
Жон булбули парвоз этар манзилгоҳидур осмон.

Бутхонани вайрон қилиб, майхона ободон қилиб,
Гулхан змасдур манзилинг, гулшан хакас қилғил равон.

Барҳам уройин ақлу хуш, вайрон қилойин нафси хеш,
Бегонани ошно қилиб, тун-кун кузайгил бахти хон.

Кўнглум ғамин беғам қилиб, ҳак дардини маҳрам қилиб,
Бўлса жароҳат эм қилиб, бўлғил табиби меҳрибон.

Тортиб Самарқанд лашкарин, юруб мўғул устига мен,
Ислом тиғин тез этиб, барҳам уройин қолмоқон.

Ислом мен – ислом мен, куффору куфри найласун,
Куффор бехин кесойин, қолмосун андин ҳеч нишон.

Шаҳбоз бўлди чингизи, семурғу анқо қойдадур,
Мен – мен муҳитнинг жавҳари, жавҳарни билмос инсу жон.

Эй қаҳрабо, маъмур этай кўп дурру маржонлар тўкуб,
Эй дилбарнинг дарди била ўтқа ёнар мен ҳар замон.

Шайбоний, сўзинг қисқа қил, юрур йўлингни рост қил,
Тўти сўзи шаккар турур, мурдор қарға нокасон.

Бу ғазал элга ёйилгоч андо,
Қолмади тоқат, ул ики хондо.

Дедилор эмди не бўлса-бўлсун,
Умримиз соғари тўлса-тўлсун,

Уруш айлор биз ўшул хон бирла,
Айлабон жаҳду жадал жон бирла.

Йиғдилар бу сўз ила лашкарни,
Буздилар чарз солиб кишварни.

Бердилар элга улуфа бисёр,
Қилдилар разм яроғин тайёр.

Қилибон эл-улусин нохушнуд,
Чиқтилар ул ики хон нохушнуд.

Йиғилиб келди эса лашкарлар,
Келдилар қотлориго сарварлар.

Машварат айладилар яхши-ямон,
Фикрини сайладилар яхши-ямон.

Оқибат фикр мунго топти қарор:
“Ким уруш хон била бордур душвор.

Ҳолиё Ўротепа қўрғони,
Нуррату қалъасиға бор сони.

Бордур ул қалъада беш минг лашкар,
Қотилу сафшикану жалд аксар.

Келиб уч қотла не қилди анго хон,
Эмас ул қалъани олмоқ осон.

Ани олмой, бери ул келгуси йўқ,
Сиримизни басе ул билгуси йўқ.

Биз анинг бирла урушқунча бу тавр,
Айлогунча ўзимиз жониға жавр.

Андижонни не учун олмосбиз,
Ҳокимиға нега от солмосбиз?

Ўз атомизнинг иторчисидур ул,
Атоси бизга эрур бойри мўғул.

Маслаҳат эмди будурким ики хон,
Айлоғойлар кишилар хонға равон.

Сулҳ сўзини анго арз эткойлор,
Бот юруб хидматиға еткойлор.

Сулҳ сўзини эшитгоч ул хон
Қилур оханги Самарқанд равон.

Торқатур лашкарини ҳар сори,
Лашкар эвларига борулар бори.

Киши ул хонга бориб келгунча,
Фикримизни тақи ул билгунча,

Андижон мулкини биз олурбиз,
Бекининг жониға ўт солурбиз,

Ошлиқ устига борурмиз ҳоло,
Берур ул қалъа элин бизга Худо”.

Ушбу сўзлари била ул икки хон,
Қилдилар элчиларин хонға равон.

Андижон сори ҳужум айлодилор,
Эл-улус бори ҳужум айлодилор.

Еттилар Ахси деган қўрғонға,
Кирмади Ахси ул ики хонға.

Ошлиғини едуруб ўттилар,
Андижоннинг йўлини туттилар.

Андижон бирла басе Ахси аро,
Архиён отлиқ эди бир маъво.

Етиб ул ерга нузул айлодилор,
Шаҳриға азми духул айлодилор.

Фориғ андинки не қилғой даврон,
Бошлари узра неток келгай хон.
***

Достоннинг давоми (бор) келгуси дам олиш кунлари ҳавола этилажак.

Матнни терувчи Шоирахон Маҳмудова.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares