«БИРДАМЛИК» ХАЛҚ ҲАРАКАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЧАҚИРИҒИ

 

Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистондаги мавжуд диктатура тизимининг исканжасида ҳуқуқлари топталиб, хўрликда умргузорлик қилишга маҳкум элдошлар, айбсиз айбдорликнинг оғир юкини ортмоқлаб, юртдан олисдан истиқомат қилшга мажбур этилган Ватандошлар!

Муҳтарам Ўзбекистон аҳли, ҳурматли ватандошлар! Ўзбекистон фуқаролари қалбидаги лоқайдликка чек қўйиш, элнинг мудраб ётган қалбини уйғотиш, омма қалбида журъат ҳиссини жунбушга келтириш илинжида “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати  Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган кунининг 20 йиллиги муносбаати билан навбатдаги оммавий шодлик – Ош марафонини,  “Оқ Шарф” да  ўтказишга бел боғлаганидан, умид қиламизки, хабардорсиз!

Ўз дилбандининг, жигаргўшасининг эртасини ўйламайдиган ўзбек бўлмаслигига ишонамиз. Шоир атйганидек, ҳақиқатдан ҳам “Болам дея яшайди ўзбек!”. Шундайми? Шундай экан, сизу бизнинг умримиз гоҳ самарасиз бўлиб кўринган курашларда, гоҳ итоаткорона бўйин эгмоқлик, қул бўлмоқлик каби таҳқирлар исканжасида ўтганлиги ёлғон эмас, рост. Бироқ, аминмизки, фарзандларингиз эртасига зўраовнлик, ноҳақлик, жабру зулум кўланкаси соя солишини мутлақо истамайсиз! Шу маънода, ўзини ўзбекман, ўзбекистонликман деб атаган жон борки миллати, халқи, элининг эртаси, болаларининг келажагига бефарқ ва лоқайд эмас!

Қадирли ва азиз миллатдошлар, Ўзбеклар – ўз ўзига беклар! Сизнинг, бизнинг номимиз ўзимиз билан: Ўзбек – Ўзи Бек! Ўз-Ўзига Бек! Ўз номимизга муносиб бўлишни истамйсизми? Фарзандларингизга нурли истиқбол тиламайсизми? Албатта истайсиз! Тўғрими? Тўппа тўғри!

Агар  ростдан ҳам шундай бўлса, улкан орзулар қалдбингизда ошён қилган бўлса, у ҳолда биз билан, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати билан бизга бўлинг! Болаларимизнинг эртаси учун қўлни қўлга беринг! Авлодларингизнинг беғам, беташвиш, бекаму-куст бўлиши,бахтиёр яшаши учун ҳам шундай қилинг: биз билан бирга бўлинг! Каримов диктатурасига қарши ўз норозиликларингизни бўйнингизга ОҚ шарф боғлаш орқали изҳор қилишга чўчиманг, ҳеч бир истеъҳола ҳам қилманг.

Азир ватандошлар!

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг элни уйғотиш борасидаги эзгу мақсадларини – оммавий шодлик – Ош марафонини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни истайсизми?

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати  Ўзбекистон халқининг келажаги учун қайғураётган барча ватандошларни ушбу Ош марафонини қўллаб-қувватлашга чақиради!

Азиз ватандошлар! “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Сизларни  Оммавий шодлик – Оқ Шарф марафонини маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб қувватлашга чақиради!

Юрт эртаси учун қалбида масъулият ҳиссини туйганлар! Сиз “ОШ” марафонининг бевосита иштирокчисига айланишингиз мумкин! Шунингдек, Сиз Марафонни молиявий жиҳатдан қўллаш имкониятига ҳам эгасиз!  Марафонимизга моддий кўмак бериш истагидаги ватанпарварлар қуйидаги  реквизитларига ўз маблағларини ўтқазишлари ёхуд АҚШдаги бош қаророҳимизга йўллашлари мумкин!

Cheek,Money order,Wester Union,Moneygram учун

 

Birdamlik Movement га 1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA

 

– Banklar orqali o’tqazmalar uchun

 

– Bank of America

 

– Account # 354004944339

 

– Routing # 081000032 Or 026009593

 

– For Internetional

 

– Account # 354004944339

 

– Routing #BOFAU53N

– Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:

http://www.wdscode.guru/birdamlik/?page_id=3684

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати матбуот Хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares