Маълумки, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган кунининг 20 йиллиги муносабати билан 1 декабрдан 10 декабрга қадар оммавий ОШ” – “Оқ Шарф” марафонини эълон қилди.
Марафон шартига кўра, Ўзбекистон аҳолиси Каримов диктатурасига қарши ўз норозиликларини кўчаларда, жамоат жойларида, ишхоналарида, хиёбонлар, ҳокимият бинолари ёнида Оқ Шарф (Оқ Шарф бўлмаган ҳолатда оқ бош кийим кийиш, ёхуд аёллар оқ рўмол) боғлаб юришлари талаб этилган ва ўз нафбатида фуқаролар Оқ Шарф боғлаб тушган суратларини марафон танлов ҳайъатига тақдим этишлари таъкидланган эди. Марафон давомида расмлар танловини ўтказиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, 30 ноябр куни Ҳаракат қошида расмлар танлов ҳайъати тузилди. Қиш ойининг илк куниданоқ Ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева, Саломат Бойматова (Ирландия) , Қурбоной Камол (Швейцария) Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими матбуот котиби Салима Рустамова, Ҳаракатнинг Навоий вилоят бўлими етакчиси Дилдора Боймуродова, Ҳаракатнинг Адижон вилоят бўлими етакчиси Саиджаҳон Зайнобиддинов, Ҳаракатнинг Жиззах вилоят бўлими етакчиси Саида Қурбонова, Ҳаракатнинг Тошкент шаҳри ёшлар Қаноти бўлими етакчиси Зарнигор Ҳакимова, Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқуловалар иштирокидаги расмлар танлов ҳайъати иш бошлади. Ҳайъат интернетнинг алоқа тармоғи орқали илк йиғилишини ўтказди. Йиғилишда кун тартибига қўйилган биргина асосий масала, Ҳайъат раисини сайлаш масаласи муҳокама этилди.
Йиғилишида давомида ҳаракатнинг Жиззах вилоят бўлими етакчиси Саида Қурбонова ҳайъат раислигига М. Эшонқулованинг номзоди ҳар томонлама муносиб эканлигини таъкидлади.
С. Қурбонованинг таклифи барча ҳайъат аъзолари тoмонидан қўллаб-қувватланди.
Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова расмлар танлов ҳайъатининг раиси этиб сайланди.
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Матбуот хизмати