
Куни кеча “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг скайп орқали навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ҳаракатнинг Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах ва Хоразм вилоят бўлими етакчилари скайп орқали мулоқотга чиқишди.
Мазкур йиғилишда Ҳаракатнинг Ўзбекиcтон бўлимига матбуот котиби тайинлаш масаласи муҳокама этилди.
Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси Республика матбуот котиблигига Фарғоналик тележурналист Салима Рустамованинг номзодини тавсия қилди.
Ҳаракатнинг Наманган ва Фарғона вилоялари бўйича координатори Носир Зокир, Андижон вилоят бўлими етакчиси Саиджаҳон Зайнобиддинов ва Фарғона вилояти етакчиси Гулҳаё Бобожоновалар Салимахонни нафақат тележурналист сифатида, балки кўп йиллик ҳуқуқ фаоли сифатида ҳам яхши билишларини таъкидлашди. Етакчилар томонидан номзоднинг яхши сифатлари санаб ўтилди.
Кун тартибига қўйилган масала юзасидан якуний хулосага келинди:
Сайп орқали бўлиб ўтган йиғилишда Салима Рустамованинг номзоди бир овоздан маъқулланди.
Йиғилиш қарорига кўра, Салима Рустамова “Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг Ўзбекистон бўлими матбуот котиби этиб тайинланди.
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати