ФАОЛ АЁЛЛАР ПОП ТУМАНИДА БЎЛИШДИ

 

 

Ташаббускор аёллар гуруҳи

25- Ноябрь куни “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатини Наманган вилояти бўлимининг “Ташаббускор аёллар гуруҳи” раҳбари Рухсора Валихонова ва Назира Усмоновалар Поп туманида бўлиб у ердаги бир неча аёллар билан учрашув ўтказишди. Салима Қодирова кўмагида бўлиб ўтган учрашувда Р.Валихонова  олиб бораётган ишлари, “Бирдамлик” раҳбарияти номидан олдинга сурилган ғоялар, вазифалар ҳақида гапирди. Поплик С.Қодирова ўзининг тажрибаларидан келиб чиқиб, жамиятда аёлларнинг сиёсий фаоллашуви зарур эканлигини, шу сабаб  аёлларни кўпроқ ҳаракатга жалб қилиш кераклигини қатъий таъкидлаб ўтди. Гулнора Ҳамроалиева, Мўътабар Омоновалар эса тумандаги одамларни ўйлантириб турган бугунги долзарб масала яъни комунал хизматлар соҳасидаги чидаб бўлмас камчилликлар ҳақида гапиришди. Шундан сўнг “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати  Наманган вилояти бўлими раиси Носир Зокир  Ҳаракат раҳбарияти номидан йиғилганларга самимий саломлар йўллаб фаол аёлларнинг олдиларида турган вазифалар ҳақида батафсил гапириб берди. Рухсора Валихонова  ҳар қандай муаммолар бўлса унга бемалол мурожаат этишлари мумкинлигини айтиб ўтди. Йиғилганлар келгусида қандай ишлар қилиниши ҳақида келишиб олдилар.

 

 

 

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Наманган вилояти бўлими матбуот маркази.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares