НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ҲАРАКАТНИНГ ЯНГИ РАҲБАРИ САЙЛАНДИ

 

 

Дилдора Боймуродова

2012 йилнинг 22 ноябрь куни  “Бирдамлик” Халқ Демократик  ҳаркатининг Навоий вилоят бўлими  фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилиш кун тартибига қўйилган асосан иккита масала:

1)     Вилоят етакчиси Носдира Самандарованинг таклифини урганиб чиқиш;

2)     2012 йилда Ҳаракат  фаоллари эришган ютуқлар ва  йўл қўйилган камчиликлар кўмалимини  сарҳисоб қилиш  масалалари муҳокама этилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан Ҳаракатнинг вилоят бўлими фаолияти танқидий урганиб чиилди ва қониқарли деб топилди.

Шунингдек, мажлисда Ҳаракатнинг вилоят бўлими етакчиси Нодира Самандарованинг “Мен ёш болали бўлганлигим сабабли, етакчилик масъулиятини ёш, шижоатли фаоллардан бирига топширсак дегандим. Шахсан мен етакчиликка ўз шогирдим, журналист ва шоира, курашлардан толмайдиган жасоратли синглимиз Дилдора Боймуродованинг номзодини тавсия қилган бўлардим” деган мазмундаги  оғзаки илтимосномаси  ва киритган таклифи ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Муҳокама натижасига кўра мажлисда якуний  хулосага келинди ва кун тартибига қўйилган масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Таклиф ва истакларга биноан Ҳаракат аъзоси Дилдора Боймуродова “Бирдамлик”  Халқ Демократик ҳаракати Навоий вилоят бўлимининг етакчиси этиб сайланди.

Нодира Самандарова Ҳаракатнинг навоий вилоят бўйича матбуот котиби этиб тайинланди.

Шунингдек, йиғилишда Ҳаракатнинг вилоят бўлими фаоллари олдида турган вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Йиғилишда “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова иштирок этди.

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаркати Навоий вилояти матбуот маркази

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares