БУХОРОДА “БИРДАМЛИК” ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ЖОНЛАНАДИГАН БЎЛДИ

 

Илҳом Жураев

Шу  йилнинг 18 ноябрь куни  “Бирдамлик” Халқ Демократик  ҳаркатининг Бухоро  вилоят бўлими  фаолларининг сарҳисоб  йиғилиши ташкил этилди.

 

Йиғилишни Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова олиб борди.

Йиғилишда йил якунланаётганлиги муносабати билан, одатдагидек, Буҳоро вилоят бўлими фаолларининг йиллик фаолияти  таҳлил этилди.

Кун тартибига қўйилган асосий масала: “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Бухоро вилоят бўлимига янги етакчи тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда меҳмон сифатида иштирок этган Ҳарактанинг Жиззах вилоят бўлими етакчиси Саида Қурбонова ҳам сўз олиб, Бухоро вилоят бўлими фаолларига йўлбошчилик йилиш учун  кенг дунёқараш соҳими, зиёли ўқитувчи Илҳом Жўраев энг муносиб нозод эканлигини таъкидлаб ўтди.

С. Қурбонованинг таклифи овозга қўйилди ва Илҳом Жўраевнинг номзоди йиғилиш иштирокчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш кун тартибига қўйилган асосий масала юзасидан қарор қабул қилинди.  Унга кўра Илҳом Жураев Ҳаракатнинг Бухоро вилоят бўлими етакчилигига муносиб деб топилди.

 

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаркати Бухоро вилояти матбуот маркази

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares