“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатини Наманган вилояти бўлимининг “Ёшлар қаноти” гуруҳи иш бошлади

 

18- Ноябр куни Наманган шаҳрида “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатини “Ёшлар қаноти”  гуруҳининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Наманган Давлат университети талабалари ва вилоятда истиқомат қилувчи ёшлар вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда биринчи бўлиб сўз олган “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Наманган вилояти бўлими раиси Носир Зокир ҳаракатнинг дастури ҳамда “Ёшлар қаноти” гуруҳининг тузишдан мақсад ва бу гуруҳнинг вазифалари ҳақида гапирди. Сўнгра сўз олган НАМДУ нинг учунчи  босқич талабалари Маҳмудхон Довудхонов, Ҳалимжон Абдуллаевлар, айни дамда  шундай ёшлар гуруҳини тузиш лозимлигини  ва вилоят ёшлари орасида  ушбу гуруҳ ҳақида тўла ахборот бериш ҳамда гуруҳга ёшларни қабул қилишни йўлга қўйишликни таъкидлаб ўтишди. Ёшлар вакиллари бошқа ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан ҳам фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Сўнгра “Ёшлар қаноти” гуруҳига лидер сайлаш масаласи муҳокама этилди. Ҳусанбой Абдураҳмонов ушбу лавозимга Маҳмудхон Довудхонов номзодини тавсия қилди. Кўпчилик овоз билан М.Довудхонов “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Наманган вилоят бўлими  “Ёшлар қаноти” гуруҳининг раиси  этиб сайланди.

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Наманган вилояти бўлимининг

Матбуот маркази.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares