НИҲОЯТ, ПАХТАКОР ШАҲРИ ОБОДОНЛАШМОҚДА

Пахтакор  шаҳрига  ниҳоят  сув  келаяпти. Қазиш ва пайвандлаш ишлари  авж олиб  кетди. Ишчиларнинг  қўли қўлига  тегмайди. Ҳамма ҳурсанд.

 

Қатор  йиллардан  буён  пахтакор  шаҳрида  ичимлик  суви  жуда  танқис бўлиб  келаётганди. Шаҳарда  деярли  сув  чиқмас, чиқаётган  сув ҳам  талабга  жавоб бермасди.  Ёқимсиз  ҳидли,  лойқа    бўлганлиги сабабли  кўпчилик  ичимлик  сувни  сотиб  олишмоқда  эди.

 

– Сувни  қорайиб  4,5  км.  узоқликдан  арава  суриб  ташийман  ва флагасини  1000 сумга  сотаман. Бир  олиб  келишда  баъзан  10  флага ҳам  суриб  келаман  ва  10.000 сумга  сотаман, – дейди  35, 40 ёшлардаги киши.

– Бир  кунда  неча  маротоба  қатнайсиз? 10 флага  сувни  тортиб келиш  оғирлик  қилмайдими? – дея  савол  бердим.

 

Суҳбатдошим  ҳамшаҳарларига  сув  сотиб  кун  кечираётганидан  ҳижолат бўлибми,  ё  бозори  касод  бўлаётганидан  хафа  бўлибми  ерга  қараб маъюс  кулиб  тураркан   жавоб  берди:

–           Оғирлик  қилади.  Бироқ  на  чора. Бошқа  иш  йўқ. Ишлайлик  десак шаҳарда  бирон  бир корхона, завод, фабрика, ёки  фирманинг  ўзи йўқ. Рўзғорни  эса  тебратиш, бола-чақани  боқиш  керак. Бу  ёғи  тўй- марака.  Бормасанг,  элдан  чиқасан. Мана,  шаҳримизга  ҳам  сув келаяпти. Бизнинг касбимиз  ҳам  касод  бўладиган бўлди. Энди яна ишсиз  қоладиган  бўлдим. Қанийди  шаҳримиздан  заводми, фабриками қурилса.  Қанча  одам  ишли  бўлиб қоларди. Шаҳримизга  барака  ҳам кирарди. Янаям  обод бўларди.

 

Суҳбатдошимнинг  орзуси  орзулигича  қолиб  кетмаслигига  умид қиламан. Зора,  туманимизда  давлат идораларидан  ташқари  биронта  иш жойи  очилиб  қолса дейман, беихтиёр мен ҳам орзуга бериламан…

 

Саида ҚУРБОН

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Жиззах вилоят бўлими етакчиси

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares