![]() | |
![]() | «Бирдамлик» лидери Баходир Чориевнинг отаси Хасан Чориев |
«Бироқ ҳалиям омадим келди – прокурор мени уч йилга қаматишни сўради», – дейди Хасан Чориев.
Қария судда унинг шикоятида аксини топган маълумотлар тухмат эмас, балки чин ҳақиқат эканлигини тасдиқловчи видеотасвирни намойиш қилишига қарамай жазоланди.
Суд барибир Чориев маҳаллий ҳукуматга, ҳайдаб кетилган молларни қўзиб ёзиб тухмат қилган, дея ҳисоблади.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, суд буюртма ҳусусиятига эга, унинг нима билан якунланиши
| Бироқ мен барибир қўл қовуштириб ўтирмайман, охиригача ҳуқуқим учун курашаман!» | |
| Хасан Чориев | |
«Бу Тошкентдан ҳуқуқ ҳимоячилари қатнашиш учун келишганида, даъвогар Қамаши туман ҳокимининг қатнаша олмаслиги сабабли икки марта бир ҳафтадан ортга сурилишида ҳам кўриниб қолган эди», – дейди Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси фаоли Шухрат Рустамов.
Ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳоким маҳкамага атай келмаган – пойтахтдан келган фаолларнинг Тошкентдан 500 километр наридаги Яккабоғга кела олмайдиган пайтни кутган.
5 ноябр куни ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳақиқатан ҳам Яккабоғга кела олишмаган ва суд, гарчи белгиланганидан уч соат кечиктирилган бўлсада, бўлиб ўтган.
Минимал иш ҳақининг 400 баробари миқдоридаги, 29 млн. сўм (10 740 АҚШ доллари)ни тўлаш Хасан Чориев учун мутлақо имконсиз.
«Бу деярли 11 минг доллар, мен шунча пулни қаердан оламан!» – дея ёзғиради собиқ фермер.
Чориевнинг сўзларига кўра, унинг чорвасини, пулини, ерини, уйини тортиб олишди, энди эса ҳақиқатни айтгани учун, фантастик бўлган пулни тўлашга мажбур қилишмоқда.
Хасан аканинг фаразига кўра, шундай қилиб ундан, ҳозир АҚШда яшаётган, «Бирдамлик» мухолифат ҳаракати лидери бўлган Баходир Чориевдан қасд олишмоқчи.
Бундан ташқари, Хасан аканинг ўзи, бир неча бор, Қашқадарё вилоятида юз берган қонунбузарликларни ошкор қилган, бу эса маҳаллий ҳукуматнинг таъбига тўғри келмайди.
«Бироқ мен барибир қўл қовуштириб ўтирмайман, охиригача ҳуқуқим учун курашаман!», – дейди Ҳасан Чориев.
Uznews.net





